Етти кун      Бош саҳифа

«Обком»нинг жасорати

Наманган вилоятининг Поп районида резина заводи бор. Бошқа барча корхоналар каби корхона. Аммо, унинг пайдо бўлиши ҳайратли.

Урушдан кейин бу ерда уран кони топилган. «Совуқ уруш» даври эмасми, зўр бериб қуролланиш, атом устунлигига эришиш учун кураш авж олган давр эди. Дарҳол бу ерда уранни бойитиш корхонаси қурилиши режалаштирилган. Таркибида уран бўлган руда батамом қазиб олиб кетилган, корхона эса бўшаб қолган.
У вақтда атом бомбаси билан боғлик дастурга Берия раҳбарлик қиларди (атом бомбасини яратишдаги хизматлари учун унга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган). Заводнинг тақдирини фақат унинг ўзигина ҳал қиларди. Корхонанинг барча ускуналари кўчириб олиб кетилган, бинонинг фақат деворлари қолганди.
Вилоят раҳбари Нуриддин Муҳид­динов бу корхона қолдиғини кўриш ниятида у ерга борганда, қўриқчи­лар унга ҳатто яқинлашишга ҳам рухсат этишмаган. У вақтда аҳвол шунақа эди – республикамиздаги деярли ҳамма йирик корхоналар Москвага бўйсунар, маҳаллий органлар фик­ри назар-писанд қилинмасди. Шу сабабли вилоят раҳбари, СССР Олий Советининг депутати бу ёпил­ган корхонага кириш учун рухсат сўраб, Москвага, СССР геология министрига мурожаат этган.
Юқоридан рухсат берилган. Завод қол­диғини кўздан кечирар экан, Муҳиддинов мутахассислар билан маслаҳатлашиб, бу ерда резина маҳсулотлари, аниқроғи, калиш ишлаб чиқаришни режалаштиради.
Калиш у вақтда энг харидоргир, ноёб нарса ҳисобланган. У вақтда ҳамма этик, маҳси, ҳатто туфли, ботинка устидан ҳам калиш киярди. Энг модали пойабзал ҳам, нам ва лойдан сақланиш учун калиш билан кийиларди.
Попда калиш ишлаб чиқарув­чи корхона очиш режаси республика ҳукуматига тақдим этилганида, ўша пайтдаги ҳукумат бошлиғи қўрқиб кетган экан. «Аввало, бу масалани иттифоқ ҳукумати ҳал қилиши керак. Иккинчидан, бу корхона Берия тизимига қарагани учун унинг шахсан ўзигина рухсат бериши мумкин» – деган.
Берия билан муомала қилишга кимнинг юраги бор эди, дейсиз.
Лекин Муҳиддинов бу ишга жиддий киришиб, аввал яна Антропов, кейин, СССР химия саноати министри­ Тихомиров билан гаплашиб, улардан ёрдам сўрайди. Улар ҳам бу масалани Берия ҳал қилишини айтишади.
Муҳиддинов Берия билан очиқ гаплашиб олиш учун унга қўнғироқ қилган!
Бериянинг кайфияти яхши эканми (яқинда қаҳрамонлик унвонини олган эди), завод қолдиқларидан фойдаланишга ижозат беради.
Бир зумда иттифоқ министрлари – Антропов, Тихомиров, Бериянинг маҳкамасидан бир гуруҳ одамлар Попга келишади. Биргаликда бу ерда резина буюмлари ишлаб чиқарувчи завод ташкил этиш ҳақида иттифоқ ҳукуматига (Сталинга) хат йўллашади.
Уруш тугаган, корхоналар аҳоли учун зарур нарсалар ишлаб чиқаришга йўналтирилаётган пайт­лар эди. Поп заводи ҳам шу тўл­қинга тушди, унга рухсат берилди.
Шу тариқа республикамизда резина заводи пайдо бўлган. Бу ҳақда Муҳиддинов ўзининг хотиралар китобида ҳикоя қилган.
Истиқлол шарофати билан бу каби катта заводларни керак бўлса, биргина тадбиркорнинг ўзи очиб юргизаётган бугунги кунимизда ўша олис кунларни ўйлаб хаёлга толаман... Янги завод эмас, эски, бекор қолган иморатдан фойдаланиш учун рухсат олиш шунчалик машаққатли ва энг муҳими, хавфли бўлган экан-да. Муҳиддиновнинг ишбилармонлиги, жасорати (бевосита Берияга мурожаат қилиши) бўлмаганда, нима бўларди?
У даврлар шунақа эди!
Энди-чи? Асака автомобиль заводи, Тошкент ҳалқа йўллари, Навоий-Нукус темир йўллари, тоғни тешиб ўтган довонлар каби миллион-миллион доллар сарфланадиган объектларни қуришни Ўзбекистон давлати, ҳукумати, халқи ўзи ҳал қиляпти. Мумкин экан-ку! 
Бундан буён ўзи қураверади.

Анвар ТОЖИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔93

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔99

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔94

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 93    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 99    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 94    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 85    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 86    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар