Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?
Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон тажриба мақсадида йўқ қилинмоқда.
БатафсилҲукумат қарори (743-сон, 06.09.2019 й.) билан Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентларини, шунингдек, уларга ҳар йили бериладиган қўшимча таътилнинг энг кам муддатини белгилаш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Йиллик устама ва йиллик қўшимча таътиллар табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар рўйхатига киритилган жойларда ишларни бажарувчи барча ходимларга қўлланилади ва берилади.
Бунда устама миқдори ушбу жой учун белгиланган тегишли коэффициентни иш ҳақи суммасига кўпайтириш орқали белгиланади.
Рўйхатга кўра, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Қўнғирот туманлари 30 фоиз ва 3 кун; Қораўзак, Кегейли, Канликўл, Нукус, Тахтакўпир, Чимбой, Шуманой туманлари ҳамда Қўнғирот шаҳри 20 фоиз ва 2 кун; Тахиатош ва Хўжайли туманлари 15 фоиз ва 1 кун; Беруний, Тўрткўл, ва Элликқалъа туманлари (уларнинг туман марказларидан ташқари), Нукус шаҳри учун 10 фоиз устама ва 1 кундан кам бўлмаган муддатда қўшимча меҳнат таътили белгиланди.
Устамалар ва қўшимча таътил кунлари Навоий вилояти туманлари учун қуйидагича: Учқудуқ ва Зарафшон шаҳри – 60 фоиз, 6 кун; Томди ва Учқудуқ туманлари 50 фоиз ва 5 кун; Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи туманлари – 30 фоиз ва 3 кун; Кармана тумани ва Навоий шаҳри – 20 фоиз ва 2 кун.
Бухоро вилоятидан: Қоровулбозор тумани – 50 фоиз ва 5 кун; Газли шаҳри – 20 фоиз ва 2 кун.
Наманган вилоятидан: Поп тумани Чоркесар шаҳарчаси – 20 фоиз ва 2 кун.
Шунингдек, баланд тоғли туманларда ишлаганлик учун барча иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг ходимлари учун:
– денгиз сатҳидан баландлиги: 1 500 – 1 700 метр – 10 фоиз ва 1 кун; 1 701 – 2 000 метр – 15 фоиз ва 2 кун; 2 001 – 3 000 метр – 30 фоиз ва 3 кун; 3 000 метрдан ортиқ баландликда – 40 фоиз ва 4 кун.
Устамалар ходим ушбу жойда яшаши ёки яшамаслигидан қатъи назар иш жойи бўйича тўланади.
Рўйхатда кўрсатилган ҳудудларга бир ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига юборилган ходимларга ҳам мазкур ҳудудда бўлган вақти учун ушбу жой учун назарда тутилган миқдорда устама тўланади.
Бунда устама меҳнатга доир қонун ҳужжатларида назарда тутилган сафарларда харажатларни қоплаш учун тўловдан қатъи назар тўланади.
Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон тажриба мақсадида йўқ қилинмоқда.
БатафсилЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ
2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.
БатафсилРеспубликамизнинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда. Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги Қонунига асосан жорий қилинмоқда.
Батафсил