Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ОНА ТИЛИНИ МАВСУМИЙ УЛУҒЛАШДАН НЕ НАФ?

ёхуд давлат тили ҳақидаги қонунни менсимаганларга чора кўриш вақти келмадими?

ОНА ТИЛИНИ МАВСУМИЙ УЛУҒЛАШДАН НЕ НАФ?

Ҳар куни университетга борарканман, автобуснинг кенг ойналаридан атрофни кузатиб кетаман. Қадамда реклама баннерлари, иморатлар пештоқига ёзилган сўзларни ўқиб бораман. Йўл устида жойлашган дўкон номлари, гўзаллик салонлари, дорихоналар ва бошқа жой номлари – бирортасини ҳам назардан қолдирмасликка ҳаракат қиламан. Энг ёмони, ҳар гал ўша сўзларга кўзим тушганида ҳафсалам пир бўлади. «Beauty salon», «Iceberg», «Pink Island», «Flowers market», «Cool kids», «New Collection», «Fashion», «Fast Food»… Кўча юзида жойлашган дўконларнинг аксарияти ажнабий тилда номланган.

Қизиғи, сизда мабодо Англия­га, Америкага ёки бошқа давлатларга бориш истаги туғилса, тасаввурни бой қилингу, ўзимизнинг пойтахт кўчалари бўйлаб кичик саёҳат уюштиринг. Бу ердаги дўкон ёки овқатланиш жойларининг инглиз, рус (баъзан француз, итальян тилларини ҳам учратиш мумкин) сўзлар билан тўлганини, европача услубдан андаза олган қаҳвахоналарни кўриб, ўзингизни нақд хорижий давлатда юргандай ҳис қиласиз. Ўзбекча «исм» олмаган, миллийликдан заррача нишон йўқ бўлган жойларни кўргандан кейин тасаввурнинг ҳам кучли бўлишига ўрин йўқ. Бир ўйлаб кўринг, юртимизда бундай манзарага гувоҳ бўлган сайёҳ бизнинг она тилимиз ўзбек тили эканига ишонадими? Олифтагарчилик билан қўйилаётган чет элча «исмлар» она тилимиз мавқеининг пасайишига бош сабаб бўлмаяптимикан?
Дарҳақиқат, юртимиз кўчалари бугунги кунда «market», «supermarket», «gipermarket», «minimarket»лар билан тўлган. «Дўкон» ёки «бозор» дея ёзил­ган ёзувни кам ҳолларда учратамиз. Ҳар қадамда учрайдиган бу «market»лар аллақачон сўзлашув тилимизга қаттиқ ўрнашиб улгурди.
Албатта, чет тилларини ўрганишимиз, дунёга бўйлашишимиз жудаям зарур. Лекин бу она тилимиз – ўзбек тилига лоқайд муносабатда бўлиб, ўзга бир хорижий тилни кўкларга кўтариш керак, дегани эмас-ку. Биз нима учун инглиз тилида равон гапиришга ҳаракат қиламиз, рус тилида нотўғри талаффуз қилишга уяламизу, ўз она тилимиз шаънига путур етказишдан, ўзбек тилида енгил-елпи, баъзида тушунарсиз сўзлашишдан заррача ор қилмаймиз?!
Эътибор қилганмисиз, она тилимиз мавқеи, уни асраш борасида қачон сўз боради? Бу мавсумий бўлиб, асосан 21 октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан фақат ўша кунларда она тилимиз қадрланиши кераклиги эсимизга тушиб қолади. Юртимиздаги ҳамма мактаб, коллеж, лицей, институтларда байрам, иншолар танлови, газета, журналларда она тилимиз ҳақидаги мақолалар, ойнаи жаҳонда кўрсатув ва эшиттиришлар роса авж олади. Бошқа пайтлари эса ундай танловни ҳам, кўрсатувни ҳам кундузи чироқ ёқиб топа олмайсиз. Агар бехосдан бирор бир тадбир ёки давра суҳбати ўтказилиб қолса, бошқалар томонидан «Ахир, бугун тил байрами эмас-ку» деган иддао ҳам қулоққа чалинса, ажабмас. Бу кўзбўямачиликдан кимга фойдаю кимга зарар? Она тилимизни мана шундай «мавсумий қадрлаш» фарзанд­ларимизга, келажак авлодга тилимизни омон-эсон етказиш учун етарлимикан?
Яқин ойларда тилшунос олимларимиз она тилимизнинг лотин алифбосига асосланган имлосига ўзгартириш киритиш ҳақида таклиф билдиришди. Бу масала кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётганидан хабарингиз­ бўлса керак. Алифбомизни, ёзувимизни ўзгартириш, балки керакдир, балки йўқ. Бироқ энг асосий вазифа, ёшлар онгида она тилимизга муҳаббат туйғусини уйғотиш, ўзбек тилида битилган шоҳ асарларни ўқувчилар эътиборига ҳавола қилиш эмасми? Она тилимизнинг кечмиши, унинг тараққиёти учун жонидан кечишга тайёр ота-боболаримиз ҳақида фарзандларимизга кўпроқ сўзлаб бериш вақти келгандир, эҳтимол. Наздимда, олимлар баъзи моддалари буткул амалда бўлмаган «Давлат тили ҳақида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, унга амал қилмаганлар учун қатъий чора кўриш ҳақида бош қотиришса, фойдадан ҳоли бўлмасди.
Она тилини қадрлаш ҳақида минбарларда шунчаки хўжакўрсинга гапирамизу, сўзларимизнинг амалий исботига қизиқиб ҳам кўрмаймиз. «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг қабул қилинганига ўттиз йил тўлди. Бироқ бу қонун ижроси билан ҳеч кимнинг иши йўқ, ҳеч бир ташкилот, муассаса иш қоғозларини юритишда ўша қонунга биноан иш кўрмайди. Шундай экан, она тилимиз ҳақидаги қонун ижросини назорат қиладиган бирор ташкилот ёки жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш, керак бўлса қонундаги моддаларга хилоф иш тутганларга чора кўриш зарурдир балки. Шунда сафсатабозлик, тадбирбозликлардан узоқлашиб, она тилининг эъзози сари чинакам қадам ташлармиз.

Маҳфуза ПЎЛАТОВА,
Ўзбекистон Журналистика ва
оммавий коммуникациялар университети талабаси

 




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔38

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔223

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔219

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 38    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 223    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 219    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 347    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 518    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар