«Ё уларнинг шунча пули кўп ёки такси сувтекин?»
«Ҳазорасп-Бўстон» йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилмагани аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.
Бўстон қишлоғи Ҳазораспнинг Амударё соҳилига туташ, марказдан олисроқда жойлашган ҳудуд саналади. Бу ерда ўн мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.
— Кўпчилик болалар туман марказидаги мактаб-интернатлари ёки касб-ҳунар коллежларига таксида қатнаб ўқишади. Такси ҳақи эса қиммат. Агар қишлоғимизда автобус қатнови йўлга қўйилса, ёшларимиз учун катта бир имконият яратилган бўлар эди, — дейди «Қовунчи» маҳалласида яшовчи фуқаро Г. Қадамбоева.
Бир пайтлари ушбу ҳудудга «Ҳазорасп-Отов» йўналишида автобус ва маршруткалар қатнаган экан. Отов – Бўстон қишлоғига қўшни бўлган Боғот туманига қарашли ҳудуд. Бундан келиб чиқадики, Боғот туманининг Қипчоқ, Бўка ва Тўпчи маҳаллаларидан ҳам ўғил-қизлар Ҳазорасп туман марказига қатнаб ўқишади. Шунингдек, бу ҳудудда марказга ишга қатновчилар ҳам талайгина.
— Одам дегани иссиқ жон. Кимдир касал бўлиб шифохонага қатнайди. Кимдир ётиб даволанаётган яқинларини кўргани боради. Автобус йўқлигидан оддий халқ жуда қийналади, — дейди яна Г.Қадамбоева.
— Автобус қатновини йўлга қўйишни талаб қилиб, бир неча йилдан буён тегишли мутасадди ташкилотларга мурожаат қилиб келамиз, — дейди боғотлик фуқаро Н.Рўзимов. — Олдинига фақат Ҳазорасп туман марказида бозор бўлиши инобатга олиниб, сешанба, пайшанба, шанба ва якшанба кунлари автобус қатнови йўлга қўйилди. Шунисига ҳам рози эдик, аммо бу қатнов ҳам тўхтатиб қўйилганига 5-6 йил бўлди.
Ҳазорасп тумани Қовунчи маҳалласи фуқаролари билан суҳбатлашганимизда улар сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар билан бўлиб ўтаётган учрашув ва қабулларда бу масалани кўп бора ўртага ташлашганини очиқлашди. Бироқ бу талаб ва таклифга ҳеч ким эътибор қаратмаётгани бугунгача болалар ўқишга таксида қатнаётганидан ҳам билиш мушкул эмас. Айниқса, қиш кунларида қатнов янада қийинлашиши, шу билан бирга нархлар ҳам ўсиб бориши сир эмас. Бундай ҳолатлар аҳолига янада қийинчилик туғдиради. Аҳоли эса мутасаддилар бу масалани ўрганиб чиқиб, етарлича эътибор қаратиши ҳамда муаммога ижобий ечим топилишидан умидвор.
Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак
🕔15:22, 23.07.2026
✔13
Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.
Батафсил
Бизни маҳв этаётган иллат
🕔13:22, 20.07.2026
✔70
Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекистонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози
🕔11:23, 30.06.2026
✔304
Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.
Батафсил