Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилЭндиликда ўқувчилар ясаган буюмлар ўз харидорига эга бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, ўқувчи-ёшларнинг ижодий ишларини оммалаштириш, шу жумладан, дунё бозорига миллий анъаналаримиз асосида «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тўгарак аъзолари томонидан яратилган маҳсулотларни олиб чиқиш мақсадида «Art shop» электрон дўконларини ташкил этиш ва сотувини йўлга қўйиш назарда тутилган.
Шунингдек, қарорда болалар техник ижодкорлигини ривожлантириш учун хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари асосида «Баркамол авлод» болалар мактабларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида «Болалар технопарки» лойиҳаларини ташкил этиш ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасаларининг бўш турган бино ва ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мақсадли лойиҳаларни амалга ошириш таъкидланган.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил