Етти кун      Бош саҳифа

Халққа яқин хизматлар

Тошкент вилояти Зангиота тумани аҳолиси давлат хизматларидан фойдаланишда ҳеч қандай муаммоларга учрамайдиган бўлишди. Туманда давлат хизматлари марказининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Минг метр квадратдан ошиқ майдонда жойлаш­ган икки қаватли янги бинонинг такрорланмас дизайни узоқдан кўзга ташланади. Замонавий компьютер жиҳозлари, хизматларни онлайн тарзда олиш имконини берадиган инфокиосклар, электрон навбат талонини олиш, қайси ойнага мурожаат қилиш кераклигини тушунтиришга ҳамиша тайёр маслаҳатчилар, замонавий ресепшн, болалар майдончаси, кутиш жойлари – ҳаммаси аҳолига қулай тарзда хизмат кўрсатиш учун муҳайё.

Бир неча сонияларда навбат рўйхатини намойиш этадиган мониторларда сизни қайси қабул ойнасида кутишаётганидан хабардор бўласиз. 24 та қабул  ойнасида хизмат олувчиларга 100 турдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилган.

— Зангиота туманида 200 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, — дейди туман давлат хизматлари маркази директори Акбар Дадабоев. — Ҳозирда хизматлар сони 61 минг 300 тага етди. Шу ўринда, марказимизда давлат хизматларидан фойдаланувчилар сони тобора ортиб бораётганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Бир кунда ўртача 350-400 киши давлат хизматларидан фойдаланяпти. Янги бинода хизмат кўрсатиш имконияти ва кўлами янада кенгаяди. Шунингдек, бинода тадбиркорлар учун Бош вазир қабулхонаси ҳам иш бошлади.

 

Давлат хизматлари агентлиги   

Тошкент вилояти бошқармаси матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔93

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔99

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔94

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 93    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 99    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 94    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 85    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 86    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар