Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилВазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 839-сонли қарори билан давлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳомийлик шаклида хайрия фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун солиқ имтиёзлари белгиланди, дейилади ЎзА хабарида.
Ушбу турдаги давлат-хусусий шериклик шартномаси камида бир йил муддатга тузилади ва танланган МТТга мунтазам равишда хайрия ёрдамини кўрсатишни кўзда тутади.
«Умид қиламизки, солиқ имтиёзларнинг тақдим этилиши хайрия фаолияти учун самарали рағбат бўлади. Солиқ имтиёзларидан ташқари, хайрия компанияси ўз ходимларининг фарзандларини ҳомийлик қиладиган МТТга йўналтиришда устунликка эга бўлади», – деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.
МТТга ҳомийлик шаклида хайрия фаолиятини амалга оширадиган хайриячилар қуйидаги солиқ имтиёзларига эга бўладилар:
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар чиқариб ташланади;
товарларни (ишларни, хизматларни) текин бериш ҚҚС ва ЯСТга тортилмайди;
товарларни (ишларни, хизматларни) таннархидан паст нархда сотишда амалдаги сотиш нархидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС ҳисобга олинади.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил