Табиат      Бош саҳифа

ҲАЁТ  ТИЛСИМЛАРИ

Чингиз Айтматов

«Биринчи муаллим»

Уни ўқир экансиз, турли хил ички кечинмалардан тўлқинланиб, қаҳрамонларга баъзида таҳсин айтасиз, баъзида уларга раҳмингиз келса, баъзида ғазаб туйғусини туйиб, уларнинг тақдирини хоҳлаганингиздек ўзгартиришга ҳаракат қиласиз. Балки ёзувчи маҳоратининг сири ҳам шундадир.

ҲАЁТ  ТИЛСИМЛАРИ

Чингиз Айтматов

«Биринчи муаллим»

Уни ўқир экансиз, турли хил ички кечинмалардан тўлқинланиб, қаҳрамонларга баъзида таҳсин айтасиз, баъзида уларга раҳмингиз келса, баъзида ғазаб туйғусини туйиб, уларнинг тақдирини хоҳлаганингиздек ўзгартиришга ҳаракат қиласиз. Балки ёзувчи маҳоратининг сири ҳам шундадир. У воқеалар ривожини биз китобхонлар хоҳлайдигандек эмас, балки туб бурилиш ясаган ҳолда, аммо шундай бўлса ҳам, инсоннинг инсонийлигини очиб бериб, ҳаёт тилсимларидан барчани бохабар қилгандек яратади.

Чингиз Айтматовнинг «Биринчи муаллим» қиссасини ўқиганимда хаёлимга келган илк фикрлар шундай.

Олтиной – соддагина, мурғак қалбли ўн тўрт ёшли қиз. У унчалик саводи бўлмаса ҳам, жонбозлик кўрсатиб, қишлоқ болалари учун куйиниб, қўлидан келганча билим беришга ҳаракат қилаётган устози Дюшенни улуғ сиймо сифатида кўради. Бу қиз ширин сўз, бир чимдим меҳр гадоси. Ҳаёт гирдобида оқаётган, ўз тақдир йўлидан бораётган, бошига шунча синовлар тушса ҳам митти гавдасида бу оғирликларни катта юк деб нолимаётган, яхши кунлар учун курашаётган оддий қишлоқ қизи. Бу қиз қалбидаги соф туйғуларни пок сақлайди. Беихтиёр Дюшенга нисбатан илиқ туйғулар уйғонади. Гўдаклик чоғидан бу шўрлик қиз дакки еб, кўз ёши қуриб қолганиданми ёки ўзи учун умуман нотаниш бўлган бир одам юрагини илитиб: «Эс-ҳушли қиз экансан», деб эркалатиб айтган сўзи учунми, унинг бутун ҳаётига ёруғлик бағишловчи бир нур пайдо бўлганини ҳис қилади.

Олтиной аввал ўқиш иштиёқи билан эмас, балки меҳр илинжида Дюшенга талпинди. Мактабга боришига ишончи умуман йўқ. Уйма-уй юрган бу йигитни Олтиной уларнинг ҳовлисига ҳам киришини жуда хоҳлади. Келинойиси уни мактабга жўнатишидан бутунлай умидсиз. Шунчаки, Дюшен уни кўрса, шу уйда яшашини билса, бас. Унга шу етарли.

Дюшен атрофдаги баъзи қишлоқ одамларининг ноўрин маломатларига қарамасдан болалар ўқиши учун ҳаракат қилади. У ёш авлод тақдири билан юрт тақдирини чамбарчас боғлиқ кўриб, улар ҳақида қайғурди. Ниҳоятда жонкуяр бу инсон учун халқ манфаати ўз манфаатидан анча устун. Дюшен билганларини аямасдан, сабр-тоқат билан таълим бера бошлади. Болалардан ҳар бирининг ёнига келиб, қалам ушлашни ўргатиб, улар учун қизиқарли бўлган турли ҳикояларни иштиёқ билан айтиб берар эди. Ёзувни ўзи зўрға ҳижжалаб ўқийдиган бу йигитнинг шундай катта ишга бел боғлаганига ҳайрон қоласан киши. Ахир унинг қўлида биронта дарслик, ҳатто оддий алифбе китоби ҳам йўқ.

Ота-бувалари, етти пушти хат-саводсиз бўлган болаларни ўқитиш осон эмас. У қаҳрамонлик кўрсатди-ю, лекин бу қаҳрамонлигидан ўзи ҳам бехабар. Ҳа, бу чин қаҳрамонлик эди, нега деганда, ўша кезларда овулидан бошқа жойни кўрмаган қирғиз болалари кўз олдида, агар ёриқ тешиклардан қорли тоғ – чўққилари кўриниб турадиган бу мактабни мактаб деб аташ мумкин бўлса, шу мактабда тўсатдан қулоқ эшитмаган, мисли кўрилмаган дунё пайдо бўлди.

Аммо мактаб таълими анча қийин. Биринчи қор тушгунча тепанинг этагида шилдираб оқиб турган ариқдан қўл ушлашиб кечиб ўтиб юришди. Кейин ариқнинг суви оёқни кесиб юборадиган бўлиб, кичкина болаларнинг кўзидан тирқираб ёш ҳам чиқиб кетди. Дюшен болаларни галма-галдан биттасини елкасига олиб, иккинчисини қўлида кўтариб ариқдан ўтказиб қўярди. Бошқалардан ортиқ бўлса борки, лекин кам ери бўлмаган, ақли-ҳуши жойи­да бу йигитнинг шунча азоб-уқубат, хўрликларга қарамай, тирмашиб уларнинг болаларини ўқитиб, қўлидан келганча уларга илм бериши, нақадар, буюк жасорат.

Дюшен ва Олтиной муносабатлари тоза зилол сувидек пок ва самимий. Тақдир Олтинойни оғир синовга дучор этди. Унинг номуси, ғурури топталса-да, ҳаёт яна унга имкон берди. «Олтиной, кечир мени, сени кулфатлардан сақлай олмадим, кечир мени. Сен кечирганинг билан, Олтиной, барибир ўзимдан домонгир бўлиб юраман», деган надоматлари Дюшеннинг нақадар қалби пок инсон эканини кўрсатади.

Олтинойни шаҳарга ўқишга жўната туриб, поезд юриб кетар экан, орқада қолган Дюшен ўз қалбига яширган, аммо туғён ураётган ҳисларини унга айтишни ниҳоятда хоҳлаган бўлса, не ажаб. Бир мартагина «Олтиной» деди-ю, аммо кеч эди. Поезд кетиб бўлган эди. Бироқ уларнинг бирга бўла олмаганлигининг сабаби бу уловда эмас. Ҳақиқий муҳаббатни ҳис қилган инсон ўз севган инсони учун нима кераклигини билиб, уни бахти учун курашади. Фақат биз учун қадрли бўлган инсонлар бахтли бўлсалар бас! Бу қиз ҳали вояга етмаган, бир пайтлар Дюшен билан эккан тераклар мисоли жуда ёш ниҳол эди. Улар бирга бўла олмадилар. Аммо улар ўз юракларига яширган гўзал туйғуларга доимо содиқ қолишди.

Чингиз Айтматов уларни айир­мади. Бу икки қалб ҳислари билан ниҳоятда бахтли эдилар. Бу дунёда ўз суйган инсонингни бахтли қилишдан-да гўзалроқ вазифа бўлмаса керак.

Катта масъулият ила илм олишга отланган ўша қиз бугун катта олима. У устозининг фидойилигини оқлади. Ёруғ кунлар уни ўзининг бағрига олиб, кўп нарсани берди, аммо биринчи муҳаббатини эмас. Ўша олис қишлоқ, ўша адл тераклар Дюшеннинг муҳаббатга бахшида умри Олтинойнинг доимо қалбида қолди.

 

Динара ЮСУПОВА




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔18

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔18

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔79

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 18    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 18    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 79    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 115    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар