«Мен ёнмасам, сен ёнмасанг...»
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
Батафсил«Оила даврасида» газетасининг 2019 йил 19 сентябр 39-сонида эълон қилинган журналист Нилуфар Жабборованинг «Келажакни кафтида тутганлар қадри ёхуд шарафли касбнинг турфа қирралари ҳақида» сарлавҳали мақоласида ўқитувчилар фаолияти, мактаб таълимига оид бир қатор муаммолар таҳлил қилинган эди. Мақолани кўплаб ўқитувчилар, кенг жамоатчилик эътироф этди, uza.uz ва бошқа интернет нашрлар кўчириб эълон қилди.
Мазкур мақола юзасидан Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди. Қуйида ушбу муносабатни айрим қисқартиришлар билан эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз:
Газета ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мазкур мақолада айрим ўқитувчиларнинг тамагирлиги ҳақида маълумот келтирилган. Ота-оналар бундай ҳолатларда мактаб маъмурияти ёки мактабларда фаолият юритаётган Кузатув кенгашларига мурожаат қилиши керак. Кузатув кенгашлари ўқувчилар, уларнинг ота-оналари мурожаатларини кўриб чиқиш, таълим муассасасининг педагог ва раҳбар ходимлари фаолияти тўғрисида ижтимоий сўровларни ўтказиш ваколатига эга.
Мақолада кўрсатилган иккинчи масалага келсак, 2018 йилнинг 14 август куни Ўзбекистон Президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Мазкур ҳужжатнинг 16-бандига кўра, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатда халқ таълими муассасалари фаолиятини қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган асосларга ва ўрнатилган тартибга риоя этмаган ҳолда текшириш тақиқланиши қайд этилган.
Ота-оналарнинг Президент қабулхоналарига мурожаат қилишлари бу уларнинг ҳуқуқлари. Албатта, ҳар бир мурожаат ўрганиб чиқилиши ва қонунчилик доирасида чора кўрилиши таъминланиши керак.
Ўқитувчиларнинг маълум бир ҳисоботларни юритиши масаласига келсак, сўнгги йилларда педагоглар юритиши лозим бўлган ҳужжатлар сони 7 тадан 3 тага тушди. Натижада, ҳужжатларни тўлдиришга сарфланадиган вақт икки бараварга қисқарди.
Мазкур ҳужжатлар ўқитувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Ҳужжатлар ўқитувчи мактабда фаолият юритгани ва унга маош тўғри ҳисобланганига далил сифатида ишлатилади. Мисол учун, молиявий текширув келганида мазкур ҳужжатлар бўлмаса, ўқитувчи маоши нотўғри ҳисобланган, дейилиши мумкин. Натижада улар олган пулларининг бир қисми қайтарилиши сўралади.
Ўқитувчилардан илтимос, ушбу ҳужжатларга қоғозбозлик сифатида эмас, ўзлари учун зарур ҳужжат сифатида қарашларини сўраймиз. Мазкур ҳисоботларни 2021 йилгача тўлиқ электрон шаклга ўтказиш режалаштирилган.
Бугунги кунда Kundalik тизими интернет ва компьютер мавжуд мактабларда жорий этилмоқда. Шу билан бирга, вазирлик электрон кундалик ва журналларни жорий этишни кенгайтириш мақсадида мактаблар инфратузилмасини ривожлантириш устида иш олиб бормоқда.
Муҳими шундаки, Kundalik тизимида ишлаш учун ўқитувчиларга шахсий компьютер, ноутбук ёки планшет керак эмас. Ўқувчилар баҳоларини мактабнинг интернетга уланган компьютерларида қўйиш мумкин. Шу билан бирга, ўқитувчи истаса баҳоларни ўз смартфони орқали киритиши мумкин.
Тизимдаги баъзи мактабларнинг бир неча хоналари аввалги йилларда бошқа ташкилотларга берилган. Одатда бундай қарор ҳокимият томонидан қабул қилинади. Мактаб маъмурияти ҳамда жойлардаги халқ таълими бўлимлари ва бошқармалари мазкур масалаларни ҳокимият билан биргаликда ҳал этиши лозим. Мактаблардаги хоналардан, аввало, ўқувчилар фойдаланиши керак. Синфхоналарда дарсдан бўш вақтда тўгараклар ташкил этилиши мумкин.
Синфлардаги ўқувчилар сонига тўхталсак. Қонунчилик талабига кўра, синфда ўқувчилар сони 35 тадан ошмаслиги керак. Аммо баъзи мактабларда ўқувчилар сони 35 нафардан кўп. Бунга бир неча омиллар сабаб бўлади. Биринчидан, мактабларда 6,2 миллионга яқин ўқувчи таҳсил олса, таълим муассасаларининг қуввати 5,2 миллионни ташкил этади. Иккинчидан, қонунчиликда ўқувчилар ўз микроҳудудида жойлашган мактабда ўқиши кераклиги белгиланган.
Лекин ота-оналар фарзандларини бир неча километр узоқда бўлган «обрўли» мактабларда ўқитишни афзал кўрмоқда. Мактаб раҳбариятининг жой йўқ, дейишига қарамай, фарзандларини турли йўллар билан жумладан, Президентга виртуал мурожаат қилиш орқали ҳам жойлашга ҳаракат қилмоқда. Натижада синфларда ўқувчилар сони меъёридан ортиб кетмоқда. «Обрўли» мактабларга тўхталсак, шу пайтгача мамлакатимизда таълим сифатини баҳоловчи объектив тизим мавжуд эмас. Мактабларни «обрўли» ва «оддий»га ажратишга асос йўқ. Мамлакатимиздаги ҳар бир мактабда ягона дастур ва дарсликлар асосида болаларга таълим-тарбия берилади.
Ўқитувчиларни давлат мукофотларига тавсия этиш ҳақида. «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги қонунда давлат мукофотларини бериш тартиби белгиланган. Давлат мукофотини олган кўплаб ўқитувчилар орасида ўқувчилари олимпиадада ғолиб бўлмаганлари ҳам бор.
Ўтган йилларда жамоатчилик томонидан бўлган эътирозлар туфайли «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2019» танлови қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Жорий йилда танловни шаффоф ўтказиш учун республика босқичи иштирокчилари Facebook ижтимоий тармоғига ўз тақдимотини тақдим этиши шартларга киритилди. Жамоатчилик вакилларининг ўқитувчилар фаолияти билан танишиши ва энг яхши педагогларни танлашда иштирок этиши таъминланди.
Директорлар нафақа ёшидаги ўқитувчиларни уларнинг салоҳияти ва соғлиғидан келиб чиқиб ишга қабул қилади. Ёш мутахассислар тажрибали ва билимли ҳамкасбларидан ўрганадиган жиҳатлар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 июлдаги 14/1-4141-рақам билан тасдиқланган «Умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли кадрлар ўрнини босқичма-босқич олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар Дастури»да ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни олий таълим муассасаларининг кундузги, кечки ва сиртқи йўналишларида ўқишга йўналтириш, 2030 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларида фақат олий маълумотли педагоглар фаолият юритишига эришиш кўзда тутилган.
Мазкур дастур асосида ўрта махсус маълумотли (дипломида ўқитувчи мутахассислиги қайд қилинган) ўқитувчилар 2025 йилгача умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида дарс бериш имкониятига эга. Ўрта махсус маълумотли пенсия ёшидаги ўқитувчилар ҳамда номутахассислар билан тузилган меҳнат шартномалари 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади. Ўрта махсус маълумотли кадрлар мактабда ишлаши учун олий таълим муассасаларининг кундузги, кечки ва сиртқи йўналишларда ўқиши керак бўлади. Ўқитувчиларнинг контракт пулини иш берувчи қўшимча ишлаб топган маблағи ҳисобидан қоплаб бериши мумкин.
Олий ўқув юртига кириш учун имтиёзлар бериш масаласи ҳукумат ва Олий таълим вазирлиги ваколати доирасига киради. Шуни қайд этиш керакки, турли имтиёзлар коррупция ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Аминмизки, билимли мутахассислар ўз кучи билан олий ўқув юртига кира олади.
Халқ таълими тизимида йиллар давомида муаммолар йиғилиб қолган. Уларни тез ҳал этиб бўлмайди. Тизим ходимлари амалга оширилаётган ўзгаришларни ҳис қилиб, иллатларни ҳамжиҳатликда бартараф этишда фаол бўлса, албатта таълим сифати ошишига эришилади.
Дарҳақиқат, машҳур шоир Нозим Ҳикмат «Мен ёнмасам, сен ёнмасанг, у ёнмаса, зулматни ким ёритар ахир» деган даъватида ғафлатда ётганларни, лоқайдларни уйғотиш наъраси ётади.
БатафсилАбдурауф Фитрат – ХХ аср бошида Ўрта Осиё маънавий ҳаётига катта таъсир кўрсатган маърифатпарвар, ислоҳотчи ва зиёлилардан бири.
БатафсилЭнди ҳокимият органлари раҳбарлари «Кенгаш соати»да ҳисоб беради
Батафсил