Иқлим      Бош саҳифа

«КЕЛИНТОШ»

Қояга чирмашиб чиқиш учун хийлагина тер тўкишимга тўғри келди. «Пастликка қараманг, бошингиз айланади. Қиррадор шаклдаги қоянинг кемтик жойига оҳиста оёқ қўйинг. Ана шунда тепага кўтарилишингиз осонлашади...»

«КЕЛИНТОШ»

Ёнимда пилдираб, худди катталардек дадил, мардона одимлаб келаётган муштдеккина болакайнинг амрига буйсунишдан бошқа иложим қолмади... «Бу бошқа гап. Кейинги сафар қояга чиққудек бўлсангиз, бу нарсаларни билиб олганингиз яхши, керак бўлади. Мана, ҳаш-паш дегунча тик тоғда қандай одимлашни яхшигина ўзлаштириб олдингиз».
Болакай рост сўзлаган экан. Ҳаял ўтмай тепада ҳозир бўлдим. Шундоққина ёнимда шамол қора булутлар карвонини худди подани олдига солиб кетаётган чўпондек ҳайдаб боряпти. Сал наридаги қояга маҳкам ўрнашиб олган улкан бургут чор-атрофни олазарак кузатади. Қузғунлар бир жойга тўпланиб олганича, бир-бирининг пинжига бош суқади. Улар бу машғулотга шунчалик берилиб кетганидан, бошқа ҳеч нарсага ҳуши йўқ эди. Рости, бу манзилдаги манзараларни таърифлаб беришнинг ўзи иложи йўқ.
Одам гавдасини ёдга соладиган, ибодатга берилган аёл, йиғлаётган болакай, сурув-сурув қўй-қўзиларни боқиб юрган чўпонни эслатадиган тошлар шунчалар серобки, беихтиёр уларнинг қай бирини томоша қилишни билмасдан эсанкираб қоласан, киши. Устига-устак нонтош, кенг, ёйиқ супа ҳамда бир қараганда товуқ тухумини эслатиб юборадиган тошларнинг савлат тўкиб туришини айтмайсизми? Синчиклаб қарасангиз, худди янги тушган суқсурдай, сулув келинчакка қуйиб қўйгандек жуда-жуда ўхшаб кетадиган тош эса сизга астойдил таъзим қилиб, эгилиб салом бераётгандек таассурот қолдиради.
Ғаллаорол туманида Қоронғул деган қадимий қишлоқ бор. Гўшанинг тарихи ҳам жуда қадимий. Одамлари асосан чорвачилик, деҳқончилик ҳамда боғдорчилик билан тирикчилик ўтказади. Ана шу сўлим ва мафтункор қишлоқнинг турли жойдан турлича шакл­да, жилоланиб кўринадиган тошлар бир ён бўлса, дара бўйлаб баландликка кўтарилишингиз ҳамоно, қоятошлардаги бир-биридан ажиб, нафис ишланган турфа суратлар бир ён бўлиб сизни қарши олади. Сурув ортидан секин-аста юриб келаётган чўпон, шохлари буралиб кетган, сузишга ошиқаётган тоғ эчкиси, архар ҳамда уй ҳайвонларининг тасвирлари хаёлингизда кўпгина ажойиб хотираларни гавдалантириб юбориши аниқ. Йигирма бешга яқин сурат ва тасвирларни астойдил томоша қила туриб, хаёл қурғур каминани олис боболар замонига бошлаб кетди. Синчиклаб, тикилиб қарасам бу тошлар Навбаҳорнинг Сармиш дарасидаги ўн минглаб тошларга мангуга муҳрланган расмлардан ўзининг ҳажми, диаметри ва кўриниши билан тубдан фарқ қилар экан. Ҳа, ҳар гулнинг ўз атри ва ифори бор-да.
Бу мафтункор гўшанинг табиати ҳам ажабтовур. Қайноқ ёз кунлари пастдаги қишлоқларда одамнинг нафасини сиқадиган иссиқ бўлиб турган бир кезда, бу ерда қалинроқ кийинмасангиз танангиз салқин шабададан жунжикади. Шу боисдан ҳам кўпчилик маҳаллий ва хорижлик сайёҳларни ушбу ошён оҳанрабодек ўзига тортгани-тортган.
...Тепадан кузатиб турсам бир кулранг тулки оғзига каттакон юмронқозиқни тишлаб олганича ини томон ошиқиб кетаётганига кўзим тушди. Гарчанд тулкини баланд қоя устидаги қирғий кузатиб турган бўлса-да, негадир қимир этмади. Улкан қуш ё ўлжани назар-писанд этмади ёки унинг емак егиси йўқ. Пастликда олис аждодлари динозаврларни ёдга солиб юборадиган хийлагина йирик эчкиэмар ўзини офтобда товлаб, худди пуфак мисоли шишишга ҳозирлик кўриб турибди. Ёнида куймаланиб юрган болалари она эчкиэмарни диққат билан кузатиб, бу қизиқ ва ажабтовур ҳунарни ўзлаштириб олиш пайида. Шу қишлоқда умргузаронлик қилиб келаётган аҳолининг айтишича, бу жониворларнинг тақдири шу манзилдаги турли шаклларни эслатувчи тошлар ҳамда аждодларимиздан бизга мерос қолган нафис расмлар билан узвий боғлиқ экан. Бир қараганда эчкиэмар ҳамда бошқа жониворлар аждодлардан қолган мислсиз бойликни кўз қорачиғи мисол қўриқлаётганга ўхшайди. Аслида ҳам шундай. Бунга олис Ғаллаоролнинг Қоронғул қишлоғида қўним топган тоғ-тошларни, дара-ю, сойларни, зирваларни кезганимда тўла-тўкис иқрор бўлдим.
Юртимизнинг жаннатга менгзаса бўладиган бундай ажойиб ошёнларига асло кўз тегмасин, деган ёруғ ниятда ортга қайтдим.
Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Эсдан чиқарманг,  сув  текин эмас!

Эсдан чиқарманг, сув текин эмас!

🕔17:57, 16.04.2026 ✔29

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалар қаторида сув муаммосига алоҳида тўхталган эди.

Батафсил
2025 йил музликлар  учун энг  вайронкор  йил бўлди

2025 йил музликлар учун энг вайронкор йил бўлди

🕔17:52, 16.04.2026 ✔28

WMO маълумотларига кўра, 2024/2025 гидрологик йили бутун кузатувлар тарихидаги музликлар учун энг вайронкор йиллардан бири бўлди. Уларнинг ҳажм йўқотиши 1950 йилдан бери энг ёмон бешталикка кирди, рекорд даражадаги салбий кўрсаткичларнинг аксарияти 2016 йилдан кейин қайд этилган.

Батафсил
Дунёнинг тинчлиги ҳам,  эртаси ҳам обиҳаётга  боғлиқ

Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ

🕔15:44, 13.04.2026 ✔38

Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эсдан чиқарманг,  сув  текин эмас!

    Эсдан чиқарманг, сув текин эмас!

    Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалалар қаторида сув муаммосига алоҳида тўхталган эди.

    ✔ 29    🕔 17:57, 16.04.2026
  • 2025 йил музликлар  учун энг  вайронкор  йил бўлди

    2025 йил музликлар учун энг вайронкор йил бўлди

    WMO маълумотларига кўра, 2024/2025 гидрологик йили бутун кузатувлар тарихидаги музликлар учун энг вайронкор йиллардан бири бўлди. Уларнинг ҳажм йўқотиши 1950 йилдан бери энг ёмон бешталикка кирди, рекорд даражадаги салбий кўрсаткичларнинг аксарияти 2016 йилдан кейин қайд этилган.

    ✔ 28    🕔 17:52, 16.04.2026
  • Дунёнинг тинчлиги ҳам,  эртаси ҳам обиҳаётга  боғлиқ

    Дунёнинг тинчлиги ҳам, эртаси ҳам обиҳаётга боғлиқ

    Сайёрамиздаги 2,1 миллиард инсон сувдан фойдаланиш имкони бўлмаган уйларда яшайди. Дунёдаги мактабларнинг чоракдан бир қисми тоза ичимлик сув манбаига уланмаган ва болалар хавфсиз сувдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум ҳолда таълим олмоқда.

    ✔ 38    🕔 15:44, 13.04.2026
  • Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи

    Ёмғир суви – экологик барқарорлик манбаи

    Сув ресурсларининг тақчиллиги кузатилаётган бугунги даврда ҳар бир томчи обиҳаётдан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратдир.

    ✔ 58    🕔 15:58, 02.04.2026
  • Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари  рағбатлантирилади

    Ўзбекистонда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирган саноат корхоналари рағбатлантирилади

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 февраль кунги қарори билан «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш бўйича I ва II тоифаларга мансуб саноат корхоналарининг атроф табиий муҳитга таъсирини камайтириш ҳаракатларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

    ✔ 104    🕔 15:47, 06.03.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар