Марокко пойтахти Работ шаҳридаги ҳайвонот боғида
урғочи фил тош отиб, бир қизчанинг умрига зомин бўлди, дея хабар берди «Daily Mail» нашри.
Ҳайвонот боғига ташриф буюрганлардан бири қизалоғини елкасига ўтқазиб, фил фонида суратга тушмоқчи бўлган. Аммо Ассиа лақабли урғочи фил кутилмаганда хартуми билан ердан каттагина тошни олиб улоқтириб юборди. У эса қизалоқнинг орқа миясига келиб теккан. Қизалоқ ҳушидан кетгач, зудликда шифохонага олиб кетилган. Бироқ қаттиқ жароҳат туфайли унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔31
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил