Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилАндижон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими Шуҳратбeк Абдураҳмонов олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан учрашди, дея хабар берди ЎзА.
Учрашувда вилоят ҳокими бугунги глобаллашув даврида мамлакатимизда ёшлар тарбияси, уларнинг таълим олиши ва кeлажаги, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур барча ишлар қилинаётгани, ёшларимиз ана шу эътиборга муносиб бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, ёшлар онгида мамлакатимиз келажаги, амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш каби муҳим масалалар ҳақида гапирди.
Ёшлар тенгдошларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамият тараққиётига хизмат қилувчи ғоя ва ташаббуслари билан юрт равнақига муносиб хизмат қилиш зарурлиги хусусида таклиф ва мулоҳазалар билдирди.
– Вилоят ҳокими менинг ижтимоий тармоқда «Мен Андижонни севаман» шиори остида хештек очиш, вилоятимиз ҳақида ўзбек, рус ва инглиз тилларида маълумотлар билан тўлдириш ҳақидаги таклифимни қўллаб-қувватлади, – деди Андижон давлат университети талабаси Олимбек Турсунов. – Бу шубҳасиз, нафақат юртимиздаги, балки дунё бўйича интернетдан фойдаланувчиларга Андижон ҳақида кенг маълумотлар олиш имконини беради.
Учрашувда ёшларнинг «Ҳоким ва ёшлар» тадбирини мунтазам ўтказишни йўлга қўйиш ҳақидаги таклифи маъқулланди. Вилоят ҳокими доимий равишда ҳар ойнинг учинчи шанбасида ёшлар билан мулоқот ўтказиб боришини айтди.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил