Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«Қутадғу билиг»даги ноёб дорилар

Мумтоз асарларни ўқир эканмиз, ижодкор маҳорати намуналаридан баҳра оламиз, ўз навбатида асар орқали кўплаб маълумотларга эга бўламиз. Шунинг баробарида бадиий асарда халқнинг яшаш тарзи, урф-одат, анъаналари, дунёқараши, қадриятлари борасида ҳам муҳим маълумотлар акс этади.
 

«Қутадғу билиг»даги ноёб дорилар

Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» асари бир қанча фан соҳаларига оид илмни ўзида мужассам этган муҳим манба ҳисобланади. Ундаги бир қатор қарашлар инсон табиати, мизожнинг саломатликка таъсирини ифода этади. Юсуф Хос Ҳожиб қадимги Греция ва Ўрта Осиёнинг машҳур олимлари каби олам тўрт унсур – ўт, сув, ҳаво ва тупроқ ёки иссиқ, совуқ, ҳўл ва қуруқдан иборат, деган фалсафий қарашни илгари суради. У инсоннинг сиҳати, ёши, овқатланиши ва жисмоний тарбияси ҳақида ҳам қимматли мулоҳазалар билдиради. Киши ёшига қараб ҳаракат қилмоғи, овқат турларини танламоғи, ўз танасини сув, жисмоний тарбия билан чиниқтириб бормоғи лозимлиги, бу билан касалликларнинг олдини олиши мумкинлиги, бемор ўз касалини дори билангина эмас, балки парҳез билан ҳам даволашга  интилиши кераклигини таъкидлайди.
Асарда қўлланган «таду» истилоҳи «мизож» маъносини ифода этади. Юсуф Хос Ҳожиб мизожнинг инсон ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга экани, ҳар бир киши ўз мизожига қараб овқатланиши лозимлигини таъкидлайди. Унинг фикрича, киши ўз мизожи қандайлигини аниқ билиши керак: «Аввал мизожни билиш шарт, (сўнг) шунга яраша (овқат) еса бўлади, мизожга тўғри келмайдиганни қўйиш (бундай овқатдан тийилиш) керак».
Юсуф Хос Ҳожиб қирқ йил яшаб ўз мизожини билмаган инсонни ҳайвонга қиёс қилади. Муаллиф инсон «иссиқлик» ва «совуқлик»  тушунчаларининг моҳиятини билиши кераклиги, иссиқлиги ошганда совуқликни оширадиган ва аксинча, совуқлик ошганда иссиқликни кўтарадиган таомларни тановул қилиши лозимлигини айтган. Юсуф Хос Ҳожиб қуруқ совуқлик (қуруқ иссиқлик) ёки ҳўл совуқлик (ҳўл иссиқлик) тушунчаларини фарқлайди. Инсон ўз мизожи қандайлигини аниқ билмаган тақдирда иссиқлик ёки совуқлик ўртасидаги бир меъёрга амал қилиши лозимлигини таъкидлайди.
Мумтоз адабиётда қиш ва баҳор сўзлари рамзий маънода инсон умрини ифода этиб келган. Бу қиёс биринчи марта «Қутадғу билиг»да учрайди. Асарда инсоннинг йигитлик ёши ёз фаслига қиёс қилинади. Инсон умрининг баҳори, яъни йигитлик даврида совуқлик истеъмол қилиши, натижада қоннинг меъёрийлигига эришиши мумкинлиги қайд этилган: «Йигит ёшида бўлсанг, фасл(инг) баҳор бўлса, совуқлик (нарсаларни) истеъмол қилгин, қонингни равон қилади».
Киши ёши олтмишдан ошган бўлса, унинг даври қиш мавсумига қиёс қилинади. Ёш олтмишга бориб, умрнинг қиш фасли яқинлашганда, иссиқ таомлар истеъмол қилиш кераклиги айтилган: «Ёшинг олтмиш (ва ундан ортиқ) бўлса, мавсуминг қиш бўлса, иссиқлик истеъмол қил, совуқлик истеъмол қилма».
«Қутадғу билиг»да фасллар номи инсон умрининг тўрт улушини ҳам ифода этишга хизмат қилган. Асарда мизожнинг инсон ёшига боғлиқлиги, бу икки жиҳатнинг туш кўришга ҳам таъсири борлиги айтилган. Бугунги кунда замонавий табобатда овқатни совуқ ҳолда тановул қилиш, иссиқ ҳолатда емаслик, иссиқ таомни пуфламаслик, таомни майда чайнаб ейиш саломатлик омилларидан бири сифатида қаралмоқда. Бу фикр ХI асрдаёқ Юсуф Хос Ҳожиб томонидан ўртага ташланган: «Нима олсанг тишла, майдалаб чайна, сен иссиқ ошни оғзинг билан пуфлама».
Бугунги кунда ­таомни ило­жи борича кам тановул қилиш са­ломатлик гарови сифатида 
   таъкидланмоқда. Юсуф Хос ­Ҳожиб кўп овқат истеъмол қилувчи киши кўп касалликларга чалиниши ҳақида айтиб ўтган ва бу фикр бугунги кунда ҳам ўз исботини топмоқда: «Кўп еювчиларнинг овқати бадҳазм бўлади, овқати бадҳазм киши доим дардманд бўлади».
Юсуф Хос Ҳожиб инсондаги барча дард томоқдан киради, шунинг учун ҳам томоқни, яъни нафсни эҳтиёт қилиш керак, дейди. Дарду касалликдан қочадиган, сиҳат-саломатлик истаган инсон «оз» деб аталган дорини истеъмол қилиши, фароғат ёки осойишталик тиласа, «тил» деб аталган гўштни ейиши кераклиги табобат борасидаги муҳим маълумотлардан бири саналади.
«Қутадғу билиг»да инсон тановул қиладиган таом унинг соғлиғи билан биргаликда туш кўришига ҳам таъсир қилиши айтиб ўтилган. Киши яхши егулик еса, туши яхши бўлиши, оғир овқат еса, ёмон туш кўриши таъкидланган.
Чинакам бадиий асар инсонга фақат эстетик завқ берувчи воситагина эмас, инсоннинг кундалик ҳаётидаги кўплаб жумбоқ ва муаммоларга ечим кўрсатувчи нодир манба ҳамдир. «Қутадғу билиг» каби мумтоз қомусий асарларни мутолаа қилганда бунга қайта-қайта амин бўламиз.

Муштарий ХОЛМУРОДОВА
 




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔95

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔249

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔291

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 95    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 249    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 291    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 395    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 369    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар