Долзарб мавзу      Бош саҳифа

КЕРАКСИЗ МАВЗУЛАР

Ўқувчини майиб қилаётган бундай мавзуларни кимлар ўйлаб топади ёхуд кўринмас ва самарасиз миллиардлар нега ҳавога учмоқда?

КЕРАКСИЗ  МАВЗУЛАР

Бу борадаги фикрларимни рес­публикамиздаги «Она тили» таълими бўйича асослашга ҳаракат қиламан.
Она тили бўйича ҳосил қилина­диган малакани иккига ажратиш мумкин:
1) тил жамиятидан ўзлаштириладиган малака (фонетик ва грамматик малака);
2) мактабда эгалланадиган малака (имло, пунктуация, лексика ва б.).
Фонетика ва грамматиканинг имло билан боғлиқ жиҳатидагина таълимга эҳтиёж сезамиз. Фонетика ва грамматикага доир бундан бошқа билимларни кераксиз билим дейиш мумкин. Шу асосда она тилидан «керакли» (ишлайдиган) ва «кераксиз» (ишламайдиган) билимни фарқлаш лозим. Она тили дарсликларига йил­лар давомида кириб қолган ва «ишламайдиган», таълимига давлат маблағи, ўқувчининг вақти ва ота-онанинг пу­ли беҳуда сарф­ланаётган бундай мавзуларни қандай ажратамиз?
Айрим далилларни келтираман:
1. Урғу билан боғлиқ мавзулар. Ўзбек тили – аг­г­лютинатив тил. Бундай тилларда грамматика жуда ривожланган, шунинг учун сўз маъноларини урғу фарқламайди ва у нутқда сезиларсиз бўлади (кўзлар – «кўп кўз»; кўзлар – «мўлжаллар»). Уни таълим билан ривожлантириш имконсиз. Ўзбек тилидаги сўз урғуси қоидалар асосида аниқланади, нафақат ўқувчи, ҳатто ўқитувчининг ўзи ҳам уни топишда қийналишининг сабаби ана шунда. Уни ўқитишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Бу мавзу 1-синф­дан 11-синфгача тахминан 5 соат ҳажмида ўқитилади.
2. Сўз ясалиши билан боғлиқ мавзулар. Тил эгалари нутқида сўз ясамайди, балки (тубми, ясамами) тайёр сўздан фойдаланади. Сўз ясамас эканмиз, бу бўйича билимлар ҳам ишламайди. Демак, бу мавзу таълими ҳам кераксиз. Мавзу ­1-синфдан 11-синфгача тахминан 12 соат ўқитилади.
3. Сўзларнинг бирикиш усуллари (бошқарув, мослашув, битишув) билан боғлиқ мавзулар. Оғзаки ва ёзма нутқ учун бу билимлар ҳам мутлақо ишламайди. Қолаверса, мутахассис сифатида айта оламанки, бу мавзулар рус тили грамматикасидан айнан кўчирилган, ўзбек тили табиатига сира ҳам мос эмас. Бу мавзуга ҳам 1-синфдан 11-синфгача тахминан 5 соат ажратилган.
Яна жуда кўп мисол келтириш мумкин. Аммо фикримизни асослаш учун ушбу далиллар етарли.

Совурилган маблағлар
Мамлакат бўйича бир синф учун мўлжалланган «Она тили» дарслиги тахминан 500 минг нусхада чоп этилади. Демак, бир дарсликни йилда шунча ўқувчи ўқийди. Агар, бир синфда 30 нафар ўқувчи ўқиса, рес­публика бўйича тахминан 16 минг синф бор. Ҳар бир синфда ўтиладиган 1 соатлик мавзу учун давлат хазинасидан 1 соатга маблағ тўланади. 16 минг синфда бир соатлик мавзу 16 минг соат бўлади. Агар бир соатлик дарс учун ўқитувчига тўланадиган иш ҳақи ўртача 30 минг сўм бўлса, 16 минг соатга тақрибан 480 млн. сўм маблағ сарфланади. Бундан келиб чиқадики, фақат юқорида келтирилган «кераксиз» мавзуларга бағишланган 22 соатга тахминан 10 млрд. 560 млн. сўм кетади.
Шундай қилиб, «Она тили» дарс­ликларини таҳлил қилиш натижасида кераксиз, тил малакаси учун «ишламайдиган», фақат билим сифатида қоладиган жами 312 соатлик мавзуни аниқладим. Бу мавзулар ўқувчиларга бемисл оғир ва ортиқча юк бўлаётир, ўқитувчиларга эса беҳад катта ташвиш туғдирмоқда. Улар ОЎЮга кириш тестларидан бошқа ҳеч нарсага ярамайди (булар, албатта, менинг шахсий фикрларим ва зарур бўлса, бу масалада мутахассислар билан баҳслашишга тайёрман).
Кўринадики, биргина «Она тили» таълими фойдасиз мавзулари билан давлат хазинасига қанчалик зарар келтиради? Яна назарий мавзуларни «такрорлаш» учун берилган қанчадан-қанча мавзулар, дарслик­ларда бу мавзуларга ажратилган саҳифалар, ўқувчининг вақт бюджети, соғлиғи, ота-онанинг репетиторга қиладиган харажатини ҳам ҳисобга олсак-чи?

Таклиф
1) «Она тили» дарсликларини аёвсиз «фильтр»дан ўтказиб, бўш қолган соатларни она тилидан зарур ва ҳаётий компетенция учун «ишлайдиган» билим материаллари билан тўлдириш лозим;
2) бошқа ўқув предметларини ҳам шу йўсинда тафтиш қилиб чиқиш зарур.
Бу миллий бойлигимизни ҳавога совуришдан сақланишга ва мамлакатимиз равнақи учун ҳар бир тийинни оқилона сарфлашга олиб келади.
Бахтиёр МЕНГЛИЕВ,
филология фанлари доктори, профессор
(uza.uz)
 




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔40

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔223

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔219

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 40    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 223    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 219    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 347    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 518    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар