Эшитдингизми?      Бош саҳифа

Яқин қариндошлар ишончномасиз автомашина бошқариши мумкин

Нотариат тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди.

Яқин қариндошлар ишончномасиз  автомашина бошқариши мумкин

Унга кўра, транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган яқин қарин­дошлари транспорт воситасини нотариал тасдиқланган ишончномасиз бошқаришига рухсат берилди.
Агар транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида яқин қариндошлар кўрсатилган бўлса, унда улар транспорт воситасини нотариал тасдиқланган ишончномасиз бошқара олади.
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг Телеграм каналида ушбу янгилик юзасидан қисқа савол-жавоб берилди:
Яқин қариндошлар кимлар?
– Ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар.
Суғурта полисига яқин қариндошларни қандай қўшиш мумкин?
– Транспорт воситаси эгаси суғурта компанияларидан янгича шаклдаги суғурта полисида қариндошлик даражасини кўрсатишни талаб қилади.
Қандай ҳужжатлар керак?
– Суғурта компаниялари шунчаки суғурта полисига яқин қариндошларни ёзиб қўявермайди. Бунинг учун яқин қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш керак. Масалан, ­эр-хотин учун никоҳ гувоҳномаси, ота-она, ака-укалар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва ҳ.к.
Суғуртада номи бўлса, яқин қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатни ўзи билан олиб юриши шартми?
– Йўқ, шарт эмас. ДЙҲХХ органлари суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлардан ишончнома ёки қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилмайди.
 




Ўхшаш мақолалар

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди:  фақат меҳнат  дафтарчангизни рақамлаштиринг!

Энди пенсияга чиқишда оворагарчилик бўлмайди: фақат меҳнат дафтарчангизни рақамлаштиринг!

🕔11:26, 30.06.2026 ✔73

Пенсия – бу ҳар бир инсоннинг меҳнати қадри, кексалик гаштини суриш учун давлат томонидан бериладиган кафолатланган ижтимоий ёрдам. Кўпчилик ҳалигача ёшга доир пенсия ва ижтимоий нафақани бир нарса деб ўйлайди, аслида эса уларнинг фарқи катта.

Батафсил
Ҳар йили  қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси»  сифатида йўқ қилинади?

Ҳар йили қанча ҳайвон «тажриба қуёнчаси» сифатида йўқ қилинади?

🕔09:10, 10.04.2025 ✔500

Дунё бўйича ҳар йили бир неча миллион ҳайвон таж­риба мақсадида йўқ қилинмоқда.

Батафсил
Диққат, танлов!    ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

Диққат, танлов! ЭКОЛОГИЯ, АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВАЗИРЛИГИ

🕔15:55, 10.01.2025 ✔579

ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ

2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили муносабати билан ижодкорлар ўртасида «Онажоним – табиат» ижодий ишлар танловини эълон қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар