Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилИжтимоий тармоқларда чорва молларига паспорт бериш ҳақидаги хабарлар турлича қарши олинмоқда. Аслида, бу нарса нима учун керак?
– Бу ҳайвоннинг шахсини, пропискаси ва фуқаролик ҳолатини тасдиқловчи ҳужжат эмас, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Зайниддин Файзуллаев ЎзА мухбирига берган интервьюсида. – Балки, ветеринария паспорти – идентификация қилинган ҳайвонларга расмийлаштирилган, ҳайвон эгасини белгиловчи, ҳайвонларнинг касалликларга қарши профилактикаси ва уларни даволаш ишлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат ҳисобланади. Ҳайвонларни касалликларга қарши эмланганлигини тасдиқлаш, уларнинг аниқ ҳисобини юритиш ва рўйхатга олинган ҳайвонлар тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантиришда паспорт расмийлаштириш жуда ҳам муҳим ва бир қанча муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Ҳар бир уй ҳайвонини ҳисобга олиш, унинг саломатлигини назорат қилиш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади. Яъни ҳар бир ҳайвон тури туғилганда идентификация қилиниб, рўйхатга олинади, унинг қандай касалликларга чалингани, қачон эмлангани, қайд этиб борилади. Шу тариқа савдо дўконларидан гўшт маҳсулотлари харид қилаётганда уларнинг «тарихи»дан ҳам бохабар бўламиз.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил