Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

иқтидор ва қобилиятни юзага чиқариш осон эмас. Бу ўқитувчидан катта маҳоратни, ўқувчидан, айни вақтда унинг ота-онасидан улкан матонатни талаб этади. Жамиятдаги ҳар бир ўзгариш ҳам, биз катта умид билан кўз тикаётган ислоҳотлар ҳам шунга боғлиқ аслида.
 

ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

Биз ўқиган дамларда ўқитувчи нафақат билим берадиган, балки ўқувчининг тарбия олишида ҳам ота-онадан ­кейин турадиган муҳим шахс сифатида қадрланар ва ўқувчилар ҳам ота-онасини қанча ҳурмат қилиб, ўз айблари учун қўрқиб туришса, устозларидан ҳам шунча ҳадиксирар эди. «Устоз отангдан улуғ» деган мақолнинг қадрию қиммати бор эди ўшанда.
Бугун мана шу нақл ҳам эскиргандек гўё. Негаки, баъзи ўқувчилар таълим-тарбия берадиган устозининг ҳурматини ўз ўрнига қўймаслиги, бунга ота-она ҳам бепарво экани тез-тез кўзга ташланяпти. Айниқса, ёш ўқитувчиларни назар-писанд қилмай, сал соддароқ бўлса, дўқ-пўписа қилишдан ҳам тап тортмайдиган «зўравон» ўқувчилар тоифаси пайдо бўлганига нима дейсиз?
Баъзан айрим ҳамкасбларим ўқувчи­ларининг тарбиясидан нолиб, «гапга кирмаётгани»дан шикоят қилиб қоли­шади. Ота-онаси билан тушунтириш ишларини олиб боришни, тарбияни икки томонлама йўлга қўйишни маслаҳат берсам, бу фойда бермаётганидан, ҳаттоки тарбияси оғир боласининг тарафини олиб, судлашишгача борадиган ота-оналар борлиги ҳақида ўртаниб гапиришади. Афсуски, бу – айни ҳақиқат.
Тарбияли ва билимга чанқоқ ўқув­чи­ла­римиз ютуғи бизнинг ҳам муваффа­қиятимиздир. Бунинг ортидан биргина ташаккур эшитиш ўз касбимизга бўлган ғурур-ифтихорни уйғотади. Бироқ гапга кирмайдиган, кўп дарс қолдириб, вазифаларни ўз вақтида бажармайдиган, ота-онасига айтсанг, тушунишни ҳам хоҳламайдиган ўқувчилар учун мактаб раҳбаридан тез-тез «дакки ейишимиз» адолатга қанчалар тўғри келади?
Беш қўл баробар бўлмаганидай, ўқи­тув­чининг сўзларини жон қулоғи билан эшитадиган, фарзандига бефарқ бўлмаган ота-оналар ҳам, фарзандидан сал шикоят қилсанг, ўзингни «аямай савалайдиган» катталар ҳам топилади. Куни кеча ўқув хонаси ёнида бир она ва ўқитувчининг тортишаётганига кўзим тушди. Суҳбатдан англашилдики, дарс­ни ўз вақтида тайёрламаган, натижада «2» баҳо билан «сийланган» ўқувчи ўз айбини яширган, «мағзавани устозининг устидан қуйган» шекилли онаси шикоят билан ўқитувчининг олдига келган. Ҳам­касбим қанчалик тушунтиришга уринмасин, фарзандининг ақлли эканини пеш қилган онани фикридан қайтариб бўлмади.
Бунақа ҳолатлар таълим-тарбия беришга ошиққан ўқитувчининг ҳаётида кўп бор содир бўлади. Оилада яхши тарбия олмаган фарзандини тартибга чақириб қўйишдан таш­қари, уларнинг ота-онаси билан ҳам «тарбиявий соат» ўтишга тўғ­ри келади, баъзан. Тўғри, айрим ота-оналар кун ора фар­занди одобидан, дарсларни ўзлаштиришидан хабардор бўлиб туради. Лекин бундай ота-оналар сафи кам. Фарзанди мактабга қатнашни бошлаган тўрт-беш йилдан буён ақалли бирор марта бўлсин мактабга қадам ранжида қилмаган ота-оналар борлигига нима дейиш мумкин?!
– Оиламизда фарзанд таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилади. Мактабдаги ота-оналар мажлисида иштирок этишдан ташқари, фарзандимнинг тартиб-интизоми, фанларни қандай ўзлаштираётганини билиш учун синф раҳбари билан тез-тез боғланиб тураман. Негаки, мактаб даври – фарзанд асосий билимни оладиган, шаклланадиган, катта ҳаёт сари қадам қўядиган муҳим палла. Бундай вақтда болалар янглишиши, ҳатто тўғри йўлдан адашиши ҳеч гап эмас. Шу боис ҳам унинг ҳар қадамидан хабардор бўлиб туришимиз шарт, – дейди 5-синф ўқувчиси Муниранинг онаси Маъмура опа Йўлдошева.
Агар ҳар бир ота-она фарзандининг келажаги ҳақида қайғуриб, оила ва мактаб алоқаларини йўлга қўйган ҳолда фар­занд тарбияси устида иш олиб борса, айрим муаммоларнинг олдини олган бўламиз. Ота-она фарзандининг ёнини олиб, ўқитувчи билан жиққамушт бўлишгача боришса, ўз тарбиясидан мамнун фар­занддан эртага нимани кутиш мумкин? Давлатимиз томонидан муаллимларга яратилиб берилаётган имкониятлар билангина ўғил-қизларимиз келажагини қура олмаймиз. Ўқитувчилар мактабда ўқувчиларини назорат қилишса, ота-она уйда фарзанди тарбияси масаласида ҳушёр бўлиши, таълим-тарбияга беэътибор бўлмасликларини сўрардим. Ана шундагина фарзандларимизнинг тарбияли ва келажаги порлоқ бўлишига замин ҳозирлай оламиз.

Гулчеҳра БАЙМУРАТОВА,
Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактаби ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔40

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔223

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔219

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 40    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 223    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 219    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 347    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 518    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар