Етти кун      Бош саҳифа

Нега айрим ЙПХ ва ППХ постлари қайта тикланмоқда?

Чегара ҳудудлардаги аввалроқ тугатилган ЙПХ ва ППХ постлари фаолияти қайтадан тикланмоқда. ИИВ бунинг байрамлар ва сайлов давридаги вақтинчалик чора эканини маълум қилди.

2017 йил сўнгида Президент ­Шавкат Мирзиёев ўзининг парламент­га мурожаатида вилоятлар ўртасидаги постларни тугатишни топширган эди. Бу каби постларнинг мавжудлиги одамларнинг ҳаракатланишини, шунингдек, иқтисодиёт ҳамда ички ва ташқи туризмнинг ривожланишини чегаралаши айтилган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги қарорига мувофиқ, респуб­лика ҳудудида мавжуд бўлган 133 та йўл-патруль хизмати стационар постлари ва патруль-пост хизмати постларидан 74 тасининг фаолияти тугатилиб, бугунги кунда улардан 59 таси ўз ишини давом эттирмоқда.
Сўнгги кунларда ижтимоий тар­­моқларда Фарғона вилоятида «Фарғона-Водил», «Фарғона-Аввал» йўлларидаги, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманидаги «Тупроққалъа» ЙПХ пости, Сурхондарë вилояти Термиз тумани Денов шаҳридаги «Солиобод» ППХ блокпости, Андижон вилоя­тининг Шаҳрихон туманидаги «Найнаво» ППХ пости ва бошқа постлар қайта тик­лангани ҳақидаги хабарлар пайдо бўла бошлади.
ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, ўтказилиши режалаштирилаётган нуфузли сиёсий ва байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнида хавфсизликни таъминлашни самарали ташкил этиш мақсадида айрим ҳудудларда вақтинчалик йўл-патруль ва пат­руль-пост хизмати постлари ташкил этилмоқда.
Шу билан бир қаторда, юзага келган тезкор ва криминоген вазиятни инобатга олган ҳолда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан ЙПХ ва ППХ постларини вақтинча ташкил этиш ва тугатиш тартиби мавжуд, дея таъкидлаган матбуот котиби.
 




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔93

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔99

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔94

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 93    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 99    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 94    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 85    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 86    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар