Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда ҳудудий тузилмалари жорий йилнинг
1-ярмида истеъмолчилар шикоят ва аризаларининг 91,7 фоизини ижобий ҳал этилишига кўмаклашди.
Бу ҳақда федерация фаолият якунларига бағишланган навбатдаги кенгаш йиғилишида хабар берилди. Ўтган олти ой давомида фуқаролардан жами 5392 мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 4946 таси ижобий ҳал этилган.
— Мазкур ариза ва мурожаатларнинг катта қисми табиий газ таъминоти (29,8 фоиз) ҳамда савдо (21,5 фоиз) соҳасига оид, — дейди федерация кенгаши раиси Ж.Саримсоқов. — Шунингдек, электр таъминоти (15,9 фоиз), коммунал хизмат кўрсатиш (3,3 фоиз), сув таъминоти (3,5 фоиз), транспорт хизмати (1,6 фоиз), алоқа тармоқлари (2,1 фоиз), соғлиқни сақлаш тизими (1,6 фоиз)га тегишли мурожаатлар ҳам бор. Мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 2,1 миллиард сўмдан зиёд етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
Таъкидланишича, турли ёшдаги 11 мингга яқин истеъмолчи иштирокида пластик карталар орқали савдо қилиш ва хизмат кўрсатиш ҳолатини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказилиб, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида маълумот тегишли органларга тақдим этилди.
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔69
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔75
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил