Инсон ўзинг      Бош саҳифа

СУВ АЛЛОҲ ЗИКРИНИ «ЭШИТГАНДА»

Обиҳаётнинг биз билган ва билмаган мўъжизалари

СУВ АЛЛОҲ ЗИКРИНИ «ЭШИТГАНДА»

Ўз моҳиятидан чекинмаган ҳар қандай илм, шубҳасиз Аллоҳга олиб боради. Бундай илмларга нисбатан «диний» ёки «дунёвий» истилоҳларини қўллаш ўринсиз кўринади. Негаки, моҳиятига муносиб илм бундай чегараларни билмайди. Ва, айнан, моҳиятига мослиги билан муайян тузум, жамият, миллатга эмас, умуминсониятга хизмат қилади. Бундан бир неча йил муқаддам япон олими Масару Емото томонидан амалга оширилган кашфиёт ХХI асрга қадам қўймиш башарият келажаги учун ўта муҳим феноменал кашфиёт бўлди десак, ҳаққоний фикрни ифодалаган бўламиз.

Масару Емото тадқиқотлари ҳар сония, ҳар дақиқа фойдаланаётганимиз, биз учун оддийгина ичимлик тушунчасини англатадиган сув ва унинг моҳиятида яширин сиру синоатларни очишга қаратилган. Япон олимининг узоқ йиллик изланишлари натижасида сувнинг борлиқ ҳаракати ва инсон ҳаёти учун ўта муҳим аҳамият касб этиши, ичимлик, ёғин, ер ости захираси бўлиш сингари зоҳирий функцияларидан ташқари, кўплаб ўта нозик ботиний функцияларга ҳам эга экани маълум бўлди. Бундай тажрибалар Ер шарининг турли бурчакларидан олинган сув намуналари устида ўтказилган. Бир томчи сув юзта идишга бўлиниб, икки соат мобайнида музлатилган. Сўнгра уларни махсус музлатгич камерали идишларга жойлаштирилган. Микрокристалл шаклини олган сув молекуласи микроскопик фотоаппаратлар ёрдамида суратга олинганда ғайриоддий мўъжизалар намоён бўла бошлаган.

200 дан 500 мартагача катталаштириб нашр этилган микрокристалларнинг шакл-шамойили, дарҳақиқат, кишини ҳайратга солади. Япониянинг Фуживара тўғонидан олинган микрокристалл шакли йиртқич бир махлуққа ўхшайди: ранги қора, кўзлари ўт сочиб турган қоронғи ўрани эслатади. Шаҳардан йироқ покиза тоғ жилғаларидан олинган микрокристалл намунаси эса нафис гуллар билан безатилган олтибурчак шаклида.

Емото тажрибаларидан келиб чиқадиган хулосага кўра, сув ташқаридан бўладиган ҳар қандай таъсирга ўз муносабатини билдиради. Аниқроқ айтганда, сув «гапиради», «эшитади», «кўради». Турли хас-хашаклар, чиқиндию ахлатлар, кимиёвий заҳарлардан сувнинг зоҳири ифлосланса, одамларнинг ёмон фикрлари, шайтоний ҳис-туйғулари, дилозор сўзларидан унинг таркиби (қалби) бузилиб, рутубат тусини олади. Оқибатда бундай сувни истеъмол қилган инсонлар феъл-атвори, ахлоқи, кайфияти, бир сўз билан айтганда руҳиятида тубанлашув юз беради. Сайёрамизнинг Мегополис мақомидаги шаҳарларида мавжуд ичимлик захиралари турли заҳарли энергиялар билан «тўйинган» бўлади. Уни истеъмол қилган шаҳар аҳли билан сув манбалари аро бузғунчи зарядларнинг занжирли реакцияси рўй беради. Жўн қилиб айтганда, одамлар ўзларининг асабий турмуш тарзлари, тубан ахлоқлари, заҳар сўзлари боис сув таркибини бузишлари оқибатида сувдан ҳам муносиб «жавоб» олишади. Турли касалликлар, маънавий таназзуллар, руҳий ғалаёнлар шундан келиб чиқади.

Бугун заҳарли микроблардан сақланишнинг ягона йўли деб тақдим қилинаётган «ажойиб, ялтироқ» идишлардаги газланган сувларга ружу қўйиш русумга кирмоқда. Ҳолбуки, австриялик табиатшунос олим Алоис Губернинг «сувни тирилтириш» тизими хулосаларига кўра, «Газланган сув, бу — ўлик мавжудот демакдир, уни бирон усул билан тирилтириш мумкин эмас».

Япон олими М.Емото, австриялик олим А.Губер, рус олими С.Зенин хулосаларини умумлаштирадиган бўлсак, сув одам ва олам муносабатининг муҳим воситаси экан. Ер ва коинот аро муносабатлар сув (ёмғир, қор, буғ) орқали амалга ошганидек, одам танасида аниқ ҳаётий вазифани ўтайдиган юрак, мия, ўпка, жигар, бўйрак ва ҳоказолар ўртасидаги алоқа ердаги денгизу дарёлар мисол жойлашмиш қон томирлари воситасида амалга ошади. Тадқиқотчиларнинг аниқлашларича, инсон танасини ҳаёт энергияси билан таъминлайдиган аъзоларнинг аксарият қисми айнан сувдан иборат экан. Масалан, инсоннинг мияси 90 фоиз, қони 81 фоиз, мускуллари 75 фоиз, териси ва жигари 70 фоиз, суяклари 20 фоиз сувдан ташкил топган экан. Камолга етган одам танасининг 70 фоизи, бир ярим ойлик чақалоқ танасининг 97,8 фоизи сув бўларкан. Шунингдек, чақалоқ танасидаги ҳужайраларнинг яшовчанлиги, курашувчанлиги катталарникига нисбатан бир неча баробар кучлироқ бўларкан. Тадқиқотчилар бунинг сабабини ҳам сув миқдорининг нисбатан кўплиги билан изоҳлашади. Инсон учун ҳаёт манбаи бўлган қон 15 кунда бир марта, одамнинг бутун танаси эса муаёян даврларда 70 фоизгача янгиланаркан. Ва, қизиғи шундаки, бундай янгиланишлар сув воситасида амалга ошаркан.

Ушбу илмий далилларга асосан хулоса қилишга уриниб кўрайлик. Моҳиятан «жонли сув» бўлган одам танасининг 70 фоизи айнан сув шаклида янгиланиб турар экан, танани тарк этаётган «эски» сув ўрнини, борлиқ (коинот)да мавжуд «янги» сув тўлдиради. Демакки, айнан сув воситасида инсон умр бўйи борлиқ билан церкуляр муносабатда яшайди. ўзининг бир қисмини борлиққа берганидек, борлиқдан ҳам керакли улушини олиб туради. Натижада ҳар қандай индивид борлиқдаги барча мавжудот таъсиридан холи бўла олмайди. Бунда диққат қаратиш лозим бўлган нуқта сўз юритилган церкуляр муносабатнинг ижобий ёки салбий моҳият касб этишидадир. Сув устида жиддий тажрибалар олиб бораётган япон олими Емото, рус олими Зенин тажрибалари айни муаммони илмий асослаш имконини беради.

Маълумки, сув молекуласи (Н2О) 2 та водород, 1 та кислород атомидан ташкил топган. Тадқиқотлар натижасига кўра, шу икки кимёвий унсур реакцияга киришганда иккита ижобий зарядли (+), иккита салбий зарядли (–) бўш «қўл»лар ортиб қолади. Худди шу бўш «қўллар» воситасида сув бошқа зарядлар билан муносабатга киришади. Бунда, албатта, ҳар қайси бўш заряд ўзига зид бўлган, яъни иккита мусбат, иккита манфий заряд билан боғланиб, янги моҳиятни юзага келтиради. Биргина сув молекуласинининг ўзида, рус олими Зенин ҳисоб-китобига кўра, 44000 ахборот қутичалари мавжуд бўлади. Олимлар бу қутичаларни ўзига хос «биокомпьютер» дея изоҳлашади. Шу 44000 қутичадан бирортаси ташқаридан хоҳ салбий, хоҳ ижобий ахборотни қабул қилиб олса, ундан нусҳа кўчириб, лаҳза ўтмай бошқа қутичаларга етказади. Бунинг натижасида сувнинг молекуляр тизими, холати ўзгаради. Юқорида айтганимиздек, бу ахборот нафақат ахлат, чиринди, кимёвий заҳарлар шаклида, балки айнан сўз, фикр, ҳис-туйғулар шаклида бўлади.

М.Емотанинг микроскопик тасвирга асосланган тажрибалари шуни кўрсатадики, эзгу сўз, эзгу туйғу, эзгу фикрни «эшитган», «кўрган» сувнинг кристалланган (музлатилган) шакли ўта гўзал кўриниш ва рангга эга бўлади. Аксинча бўлганда қорайиб, хаотик шаклга киради. Емотанинг «Сувнинг айтганлари» («Послания водў»ў The Masseges of Water) китобида муайян ахборотлар натижаси ўлароқ юзага келган кристалл шаклларнинг 200дан 500 мартагача катталаштирилган фото тасвирлари чоп этилган. Ундан маълум бўлишича, «фаришта» сўзини «эшитган» сув кристали гулчамбар шаклини, «шайтон» сўзини «эшитган» сув кристали қоронғи ўра шаклини, «муҳаббат» сўзини «эшитган» сув кристали олтибурчакли гул шаклини, «жонимга тегдинг» сўзини «эшитган» сув кристали қақроқ чўлда қочиб бораётган одам шаклини намойиш қилган. Бир идишдаги сувга ҳам эзгу («раҳмат»), ҳам ёмон («кармисан!») сўзлари эшиттирилганда сувнинг асоси фақат яхши томонга ўзгарган. Яъни Яратганнинг буюк неъмати бўлган сув эзгуликнинг ёвузлик устидан ҳамиша ғолиб эканини ўзига хос тарзда исботлаган. М.Емото айтадики: «Агар чуқур тадқиқ этилса, энг оғир жиноятлар оғзи шалоқ одамлар яшайдиган жойларда содир этилиши маълум бўлади».    

Тадқиқотлар натижасида сувни энг гўзал шаклга келтирадиган сўзлар «муҳаббат» ва «миннатдорчилик», энг хунуклаштирадиган сўзлар эса «нафрат» ва «лоқайдлик» сўзлари экани аниқланган. Демак, 70 фоизидан кўпроғини сув ташкил этган одам ўзига нисбатан кўрсатилган меҳр- муҳаббат боис яйраб яшнайди. Фаолиятидан миннатдор бўлсалар қалби қувончга тўлади, яшаради, соғлиғи яхшиланади, руҳи кўтарилади. Бундан келиб чиқадики, инсон нафақат руҳий-маънавий жиҳатдан, балки кимёвий тузилиши нуқтаи назаридан ҳам эзгуликка, эзгу ниятга мойил қилиб яратилган. У қанчалар ёвуз одам бўлмасин ёвузлик уни қаритади, қуритади, эзгулик эса яшнатади. Бир қарашда ўзгаларнинг ёмонликларидан жабрдийда инсон, айни пайтда жафокор ҳам. Демакки, инсоният таназзули ҳам, камолоти ҳам маълум даражади сув воситасида амалга ошади. Аниқ айтганда, сувга Яратган томонидан шундай вазифа юкланган.

Емато ва бошқа олимлар тажрибасида сув наинки «эшитиши», балки «кўриш» ва «ҳис қилиш» қобилиятига ҳам эга экани маълум бўлган. «Сувнинг айтганлари» китобида фақат овоз воситасида эмас, ёзув, фикр, туйғу воситасида муайян шаклни олган сув кристаллари хусусида сўз юритилади. Масалан, дунёдаги тўртта динни ифодаловчи сўзлар қоғозга ёзилиб, тажриба пробиркасига ёпиштирилганда сув молекуласи у сўзларни «ўқиган» ва дарҳол уларга муносабат билдирган. Айниқса «ислом» сўзини «кўрган» сув ажойиб кристалл шаклини олган.

Узоқ ЖЎРАҚУЛОВ

(Давоми келгуси сонда)

Мақоланинг давомида музлаб қолган сўзлар, дарё қандай қилиб икки томонга чекингани, шаҳар аҳолисига эзгулик энергиясини еткизиш технологияси ҳамда сувнинг қандай хасталикларга шифо бўлиши ҳақида сўз юритилади.




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔115

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 115    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар