Кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғи ривожлантирилади
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
БатафсилБахмал туманининг Ойқор тоғида қўнғир ва жигарранг айиқларни учратиш мумкин. Улар ҳид билиш ҳисси ёрдамида шерикларини топиб олади.
Катта айиқнинг ясси бурни ва ўткир тирноқларидан ҳеч бир рақиб қочиб қутулолмайди. Унга қаҳратон совуқ писанд эмас. Қалин мўйнаси, тери остидаги ёғи уни совуқдан сақлайди. Вазни оғир бўлса-да, тез югуради.
Ваҳшийлиги ҳаракатларидан шундоққина сезилиб туради. Мустаҳкам жағлари билан дарахт шохлари, бута ва пояларни осонгина ғажийди. Емак танлаб ўтирмайди.
Она айиқ болаларини меҳр билан парваришлайди. Айиқлар учун энг хавфли душман қондошлари – эркаклари. Она айиқ жонини бериб бўлса ҳам улардан болаларини ҳимоя қилиши лозим. Синчков ва ғамхўр она учун ўлжа қидириш узоққа чўзилиши мумкин. Бу ҳеч ҳам яхшиликка олиб келмайди. Чунки бу пайтда болалари турли кўнгилсизликка рўбарў бўлиши мумкин.
Она айиқ бирор хавф-хатар келаётганини олдиндан сезади. У душманни чалғитишни яхши билади. Болалари эса яшириниб олади. Инстинкт шуни тақозо этади. Болалари мустақил ҳаётга тайёр бўлгунча уларни тарбиялаб боради.
Вақт келганда она-бола айиқлар ўртасидаги ришта узилиб, болалари мустақил кун кечира бошлайди. Олдинда улар учун оғир синовлар давом этади. Озиқ-овқат кам пайтлари айиқларга қийин бўлади. Шунда ўсимлик илдизлари ҳамда туганаклар ҳам емиш ўрнини босади. Очлик айиқларни қишлоқ чеккасидаги экин майдони ва дарё қирғоқларига боришга мажбур қилади. Тошларни ағдариб, мингоёқ, малюска ва шу каби ҳашаротларни излайди. Сарқитдан ҳам тап тортмайди. Қорин тўйдириш ғамини ейди.
Очлик, рақиблар таҳдиди, ўғринча ов қилувчи одамлар айиқлар ҳаётига хавф солади. Лекин Ойқор қишлоғида одамлар ва жониворлар бир-бирига кўникиб қолган. Жониворлар атрофдагиларга зиён етказмайди. Доимо бир сўқмоқдан юради, одамларга ҳужум қилмайди, одам ҳидини узоқдан сезади. Тоғликлар ҳам шовқин солмасдан уларга ёқмайдигин иш қилишдан эҳтиёт бўлишади.
Қишлоқ одамларида айиқлар ҳужумидан ҳимояланиш учун зарур анжомлар бор. Улар зийрак жониворнинг ғашига тегмаслик, ўлжасига кўз олайтмаслик кераклигини яхши билишади. Бу мактаб ўқувчиларига ҳам маълум. Айиқлар ҳам инсон ҳаёти ва мулкига дабдурустдан тажовуз қилмайди. Лекин айиқлар барибир одамлар меҳрига мухтож. Чунки уларнинг сони тобора камайиб бормоқда. Ёш авлод уларга ғамхўрлик қилмоғи лозим.
Абдулла САИДОВ
Куни кеча Президентимизнинг «Мамлакатда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотларига жисмоний ҳамда юридик шахслардан 28 минг 168 та мурожаат келиб тушди.
БатафсилМустақиллик мамлакатимиз тарихидаги улуғ сана бўлиб, истиқлол йилларида қўлга киритилган улкан ютуқларни сарҳисоб қилиш, халқимизни бунёдкорлик ғоялари атрофида янада жипслаштириш ва келажак тараққиётининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил