Ҳовлига, ерга чиройли қилиб дастурхон ёзилган. Тандирдан янги узилган иссиқ нон ҳиди иштаҳани қитиқлайди. Заранг косаларда сут келтирилди. Кеча соғилган сигир сутининг устини қалин қаймоқ тутган.
Сут ҳиди боғот билан ёнғоқ шохи ўртасидаги чордевор ковакларида ин қурган илон боласини эътиборсиз қолдирмади. Қаламдеккина келадиган илонча ўрмалаганича, дастурхонга чиқиб олди. Ўтирганларни эти жимирлади. Фақатгина бу ҳолга Аппон бува эътибор бермади. У умрида бундан баттар вазиятга кўп бор дуч келган. Чол бўш косани эпчилик билан қўлига олдида, унинг устига ёпиб қўйди. Илон боласи коса остида кўринмай қолди.
«Қадимда отамдан эшитган эдим, уй илони безарар бўлади. Фақатгина улар сутни беҳад яхши кўради, шу важдан унда-бунда сутнинг хумори тутиб туради. Аслида илоннинг ризқ-насибаси далаларга сочилган», деди бобо.
Чол сўзини тугатиши ҳамон она илон судралиб келиб қолди. Ҳойнаҳой, у боласини қидириб келган. Боласи ётган косани айлана-айлана, уни ўраганича бир нафасгина ётди. Назаримда, она илон коса тагида боласи борлигини сезганди. Ноилож чол ҳадеганда косани олавермагач, жуфтакни ростлашга мажбур бўлди.
Барчанинг кўзи ола чипор илонда эди. Илон ўзига хос эпчиллик билан дарахтнинг шохидаги саватда турган тоғорадаги қаймоқ томон борди-да унга ўрмалаб чиқди. Чол сездики, илон қаймоққа заҳар солиб улгурди, сўнгра кўздан йўқолди. У масаланинг бу тахлитда ҳал этилганини кўрдию, дарҳол косани олди. Ичкаридан чиққан илон боласи онаси кетган томонга билтанглаганча судралиб кетди. Чол энди саватдаги қаймоқни тўкиб ташламоқчи бўлиб турганида, сира кутилмаган воқе рўй берди. Боласи озод бўлганини кўрган она илон тағин дарахт ёнида пайдо бўлди ва шохга осилган саватдаги заҳарланган қаймоқ тўла косани тушириб юборди. Ерга тушган коса чил-чил синди. Дастурхон атрофида ўтирганлар донг қотиб қолди.
Табиат қизиқ. Ҳаётда ҳеч кимга, ҳеч нарсага бесабаб озор бермаслик керак. Олис Қизилқумдаги овулда содир бўлган ушбу ҳаётий воқедан чиқадиган хулоса аслида шу холос.
Улуғбек ЖУМАЕВ
Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли
🕔15:43, 15.05.2026
✔121
МУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил
Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон
🕔09:06, 08.05.2026
✔115
...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...
Батафсил
Дарахтлар – менинг дўстларим
🕔16:47, 30.04.2026
✔136
...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.
Батафсил