Ҳиндистоннинг кўп миллионлик нуфусга эга Мумбай шаҳрида бор-йўғи битта оила яшайдиган осмонўпар бино бор, дейилади ЎзАнинг жаҳон хабарларида.
Ушбу ғаройиб уй Ҳиндистондаги энг бадавлат кишиларнинг бири Мукеш Амбанига қарашлидир. Мукеш Дхирубхай Амбани Ҳиндистондаги Reliance Industries компанияси эгаси ҳисобланади. Унинг энергетика, нефткимё, текстель, чакана савдо ва телекоммуникация бўйича фаолият олиб бораётган корхоналари бор.
Осмонўпар бино «Антилия», деб номланган. Ушбу ғаройиб номни у XV аср харитасида акс эттирилган Атлантика океанидаги афсонавий орол номидан олган.
«Антилия» биноси чикаголик меъмор томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, бинонинг қурилиши 7 йил давом этган. 2010 йилда қуриб битказилган уй 27 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 173 метрни ташкил этади.
«Антилия» дунёдаги энг баланд хусусий уй ҳисобланади. Унда бор-йўғи олти киши яшайди, яъни Мукеш Амбанининг ўзи, унинг онаси, хотини ва учта фарзанди. Уларга 600 киши хизмат кўрсатади.
Бинонинг дастлабки олти қаватида 168 та автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ жойлашган. Уларга еттинчи қаватда автосервис хизмат кўрсатади. Уйда шунингдек, кинозал, балет зали, театр, фитнесс клуб, спа-салон, ҳовуз, вертолёт қўнадиган майдон, «музли хона» ва турли ҳашаматли боғлар мавжуд.
Бино баланд деворлар билан ўралган, уни қўлларида автомат тутган одамлар қўриқлайди.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔34
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил