«Болчуг» (ўзбекчасига Балчиқ) меҳмонхонаси номерига жойлашган Умарали Норматов устки кийимларим ғижимланмасин деб ечиб, жавонга илиб қўяди. Кейин оёғини узатиб бироз каравотда чўзилади.
Анчадан сўнг у кўчага чиқмоқчи бўлади. Пальтосини олай деса жавоннинг калити йўқ эмиш. Калитни роса излаб тополмабди. Хуноби ошибди. Бу орада шериги ҳам келибди. Аммо калит дегани ер ютгандай йўқ эмиш. Бу бесаранжомлик навбатчи аёлнинг ҳам қулоғига етибди. У оёғини қўлига олиб, номерда ҳозир бўлибди. «В чём дело? Что ишетее молодой человек» деб сўрабди. Шу тобда Умарали Норматовнинг ёдига қидираётган нарсасининг номи сираям тилига келмаса денг. Охири жавраётган аёлга тикилиб, «килет, килет потерял» дермиш. Аёл елка қисиб тушунмаганлигини айтибди. Имо-ишора билан фикрини англатишга уринибди. Аёл, аввалроқ шундай десанг бўлмайдими, одамни қон қилмасдан деб, чўнтагидан бир шода калит олиб, ичидан кераклигини олиб берибди.
Содда, жайдари Умарали Норматов рус тилининг Бешариқ лаҳжасида «килет» десам ўрисчароқ бўлармикин, деб ўйловдимда дермиш, нимага бундай қилдингиз деб қистовга олган шериги Ўткир Ҳошимовга. Ўша ҳангома ўша кезлари ижодкор мардум орасида анча машҳур бўлиб кетган экан.
Улуғбек ЖУМАЕВ
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔895
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔831
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔920
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил