Бунга анча йииллар бўлди. Ўткир Ҳошимовни сўраб Дўмбирабодга боргандим. Ёзувчи ҳовлисида экан, дарров ичкарига бошлади. Чоғроққина ҳовли, дарахт шохларида ғарқ пишиб етилган мевалар қуёш нурида товланади.
Суҳбат учун асқотадиган маълумотларни сўраб, апил-тапил ён дафтарчамга ёзиб олдим. Қайтишга чоғланган эдим, қувноқ ва ҳазилкаш, ҳангоматалаб Ўткир ака, ошиқманг янги ҳангомалар бор деб қолди.
Бу узоқ йилги гап. Москвада Ёзувчилар уюшмасидаги ўзбек адабиёти бўйича комиссияда ёш ёзувчиларнинг ижоди муҳокама, чиғириқдан ўтказиладиган бўлди. Муҳокамага Озод Шарафиддинов, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Шукур Холмирзаев, Умарали Норматов, Ўткир Ҳошимов, тағин яна бир-икки ижодкорлар таклиф қилинган экан. Ёзувчининг айтишича, ўша сафар талай ҳангома, ичакузди воқеаларга сероб бўлган экан. Эртасига ижодкорларни Москва ташқарисидаги бир музейга олиб боришади. Қуюқ, қалин дарахтзорлар ичида жойлашган музейни томоша қилиб бўлишгандан сўнг, оёқ чигилини ёзиб, тоза ҳаводан баҳраманд бўлиш учун ҳаммага рухсат берилади. Бу орада ярим соат ғир этиб ўтиб кетади. Ҳамма йиғилади. Аммо Ўткир ака, Абдулла Орипов ва Умарали Норматовдан дарак бўлмайди. Яна бир соат кутиб, сабр-тоқати, хавотири сўнгги нуқтага етган шерикларининг ичига харсон тушади.
Ўрмон ичкарисини айланиб юриб, маҳаллий йигитларга дуч келашади. Улар кимсизлар, қаерликсизлар, деб сўрайди. Шунда Ўткир Ҳошимов ҳеч тап тортмасдан Умарали Норматовни Камбоджалик ёзувчи, Абдулла Ориповни Вьетнам шоири, ўзини эса Таиланд адиби деб таништириб юборади. Йигитлар рус тилини қийиб юборар экансиз деб роса хурсанд бўладилар. Устига-устак бу ерга ўшанда хорижликлар кўп келиб тураркан. Улардан йигитлар у-бу нарсаларни арзон-гаровга сотиб олишаркан. Ўша кезлари Вьетнам Америка импреалезми томонидан ноҳақ жабр чеккан деб ҳисобланарди. Собиқ иттифоқнинг эса Вьетнам билан муносабатлари зўр эди, унга ҳар жиҳатдан кўмак қўли чўзиларди. Йигитлар хорижлик ижодкорларни қўярда-қўймай қишлоққа бошлаб бориб, уйларида росаям сийлашади. Дастурхонга рус одатига кўра, картошка, шўр бодринг ҳамда ичкилик қўйишади. Биз ичмаймиз, деб зўр бериб жаврашига қарамасдан, йигитлар ана-мана дегунча икки шишани ичириб ташлашади. Шу тариқа улар Вьетнам, Камбоджа, Таиланд дўстлигига, уни мустаҳкамлашга «ҳисса қўшади».
Бир-бирларига суяниб, ғира-ширада ўрмон ичкарисидан чиқиб келишса, шериклари бетоқат, оёғи куйган товуқдек бўлиб уларни кутиб ўтиришган экан. Делегация раҳбари Озод Шарафиддиновнинг қовоғи тумтайган. Қолганларни ҳам авзойи бузуқ. Ўрмон ичкарисида, рус қишлоғида бўлган воқеани айтиб беришади, ҳаммалари шунда қоринларини ушлаб, чунонам қаҳ-қаҳ отишади. Шундай қилиб ўртадаги музликни эритиб юборишади.
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔895
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔831
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔920
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил