Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ҚАЙСИ АВТОБУС ОСМОНГА БОРАДИ?

Қаҳратон қиш. Совуқ. Автобус доимгидек ўз йўловчиларини олиб кетарди. Баъзилар тушар, баъзилар чиқади. Охирги бекатга яқин автобусда икки аёл ва усти-боши кир, юпун кийинган, кўзлари мунгли бир болакай қолганди.

ҚАЙСИ АВТОБУС ОСМОНГА БОРАДИ?

Аёллардан бири манзилига етди шекилли тушишга шайланганда, паттачи бояги болакай унинг ўғли деб ўйлаб сўз қотди:
– Опа, болангиз эсингиздан чиқди?
– Бола?! Шу дайди-я. Бу менинг болам эмас! 
Жаҳл ва ижирғаниб жавоб берди аёл.
– Ҳой, кимнинг боласисан? Ё адашиб қолдингми? – ҳайрон бўлиб сўради паттачи.
– Менми?.. Ҳеч кимники эмасман. Ўзим кетяпман.
– Болалар ҳеч кимсиз бўлмайди-ку! Онанг қаерда, балки адашиб қолгандирсан-а?
– Онам ОСМОНга кетган. Мен ҳам у ерга боргим келяпти. Холажон, мабодо сиз қайси автобус осмонга боришини билмайсизми?
– Болам, унақа автобус йўқ-ку. Кейин осмонга бориш ҳам осон эмас.
– Лекин жуда ҳам онамни кўргим келяптида... Наҳотки, осмонга борадиган бирор нарса бўлмаса?
Шу пайт охирги бекатда тушиши керак бўлган ёшроқ аёл болакайнинг ёнига келдида уни қучоқлаб, оҳиста бағрига босди.
– Исминг нима, болакай?
– Аслида исмим Темурбек, ҳозир эса «17» деб чақиришади.
– 17..?
– Меҳрибонлик уйида яшайман. У ерда болалар жуда ҳам кўп. Ҳеч биримизнинг онамиз йўқ. Тарбиячимиз кўплигимиздан исмимизни эслаб қололмайди. Шунинг учун ётадиган кароватим рақами билан чақиради.
– Сени бирор нима қийнаяптими?
– Мени ҳеч ким яхши кўрмайди. Онам эса доим мени ўпарди, қучоқларди. Ҳар кечқурин эртаклар ўқирди. Кейин иккаламиз орзуларимизни айтиб дуо қилардик. Кечалари дуо қилишни онажонимдан ўрганганман. Онамни... онажонимни жуда ҳам кўргим келяпти. Кетди ва қайтиб келмади.  Опажон, сиз осмонга борганмисиз?
– Ҳозирча йўқ, ўзимнинг асалим. Лекин у ерга қандай боришни биламан. Осмонга ёлғиз ўзинг боролмайсан, адашиб қолишинг мумкин. Хоҳласанг, сени уйимга олиб кетишим мумкин. У ерда бирга яшаймиз ва вақти соати келгунча осмонга боришни дуо қилиб Худодан сўраймиз. Чунки фақат Худо ўзи истаган вақтда осмонда сени онажонинг билан учратириши мумкин.
Болакайнинг кўзлари қувонч­дан порлаб кетди. Ва дарҳол қачонлардир онасини меҳр билан қучоқлагандек бағрикенг бу аёлнинг елкасига бошчасини қўйди. Аёл эса ним табассум билан унинг бошини силай бошлади.
Автобус тўхтади. Аёл ва болакай қўл ушлаганча автобусдан тушишди. Паттачи ва ҳайдовчи уларнинг орқасидан қараб қолишди. Сўнг улардан бири сўз қотди:
– Автобусимиз учун «Осмон» бекати йўқ бўлса ҳам менимча шу йўлда бўлса керак. Чунки меҳр-муҳаббат бор жойда Худо бўлади, дейишади. Худо бор жойда эса Осмон ҳам бир қадам...

Гулноза НАФИС




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔114

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 114    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар