Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

«ТАҲҚИРЛАНГАН» АСАР ЎЗБЕК ТИЛИДА

Ҳозир таржима адабиёти ҳақида турфа хил қарашлар мавжуд. Кимдир ҳозирги адабий жараёнда бу соҳа депсиниб турганидан гап очса, яна кимдир бармоқ билан санарли асарларни мисол қилиб, таржима адабиёти бизда аллақачон тараққий топгани ҳақида тўлиб-тошиб сўзлайди.

«ТАҲҚИРЛАНГАН» АСАР ЎЗБЕК ТИЛИДА

Бошқа бирлари эса, ҳозирда таржимонлик мактабининг маҳоратли издошлари йўқлигидан куюнади. Сўнгги йилларда миллий тил ва адабиётга бўлган эътиборнинг ортиши, китобхонлик кенг тарғиб этилиши мазкур соҳани тизимли ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Машҳур рус адиби Борис Пастернакнинг «Доктор Живаго» романи адабиётшунос, мунаққид, профессор Санжар Содиқов томонидан рус тилидан ўзбек тилига ўгирилиши қувонарли ҳодиса бўлди. Айниқса, таржимоннинг Пас­тернак ижоди ва роман қисмати ҳақида «Ўлимларни қолдириб доғда» номли сўз бошиси ҳар қандай ўқувчини роман дун­ёсига етаклаб киради. Адабиётшунос мазкур муқаддимада ижтимоий ҳаёт ва адабий жараёнда «Доктор Живаго» романига бўлган муносабат ва Борис Пастернак ижодига хос жиҳатлар, унинг туғилиб ўсган жойига бўлган меҳри кабилар ҳақида сўз юритади.
Бундай шахсларнинг ҳаёт ва ижод йўллари асарларидаги образларнинг турфа хил қисматлари ҳар бир ўқувчига ибратдир. Хуллас, муқаддима роман дунё­сига ундаш билан бирга, ўқувчининг ҳайратини ошириб, иштиёқ билан мутолаа қилишга чорлайди. «Икки адабий тур қардошлигини сақлаган ҳолда асар ёзиш тажрибаси «Доктор Живаго»дек катта эпик романнинг муваффақиятли чиқиши учун етарли бўлди», деб ёзади Санжар Содиқов.
Пастернакнинг лирик тафаккур қамрови «Доктор Живаго» романининг композициясини яратишда муҳим роль ўйнайди. Таржимон мана шундай эпик ва лирик мушоҳаданинг ўзаро уйғун оҳангини ўзбек тилига маҳорат билан кўчирган. Романда илк ва сўнгги жумла ўзаро боғланишида асар оҳа­нгини ҳосил қилади. Бир қарашда асар воқеалари ривожида Юра образининг етакчилиги, аксарият персонажларнинг қисмати бош қаҳрамон тақдири билан туташиши ва асар сарлавҳаси кабилар қисса жанрига хос канонларни эслатса-да, роман бадиий концепцияси, эпик тафаккур кўлами, ижтимоий ҳаёт пучмоқларининг поэтик талқини бундай фикрлашга ўрин қолдирмайди. Масалан, илк жумладаноқ роман тафаккурига хос поэтик тезис кўзга ташланади: «Юра-юра «Абадий хотира» ашуласини куйлашар ва тўхтаганларидан кейин ҳам оёқлари, отлари, шамолнинг эсиши гўё хонишни давом эттирар эди». Ушбу парча роман мазмун-моҳиятидан сўз очади. «Абадий хотира» қўшиғида маънавий инқироз, ижтимоий дард, улуғвор туйғулар мужассам. Бу қўшиқ романда барча образларнинг руҳий оламида, феъл-атворида, уларнинг фикр-мушоҳадаларида акс этади. Асар сўнггида мазкур «Абадий хотира» қўшиғи бош қаҳрамон қайд этган битикларга кўчади ва қуйидагича тасвирланади: «Шу муқаддас шаҳар ва ер юзининг бахти-ю хотиржамлиги, қиссада ҳикоя қилинган тарих қатнашчилари ҳамда болалари осойишталиги учун теварак-атрофда қувончга тўла мусиқа янграётгандек эди. Уларнинг қўлларидаги китобча эса бўлган воқеаларнинг барчасидан хабардордек ҳис-туйғуларига мадад ва қудрат бахш этар эди».
Ушбу романда муаллифнинг ўзига хос услуби пейзаж тасвирида кўринади. Асарда пейзаж шунчаки табиатни тараннум этмай, образларнинг руҳий изтироблари, асар бадиий ғоясидан сўз очади. Романда табиат тасвири бир ўринда образларнинг маънавий оламини очувчи восита сифатида келса, иккинчи бир жойда параллел маъно касб этади. Энг муҳими, таржимон Санжар Содиқов романдаги пейзажнинг рамзий маъно қирраларини бадиий матн аслиятига мувофиқ ўз тилига ўгирган. «Тунда Юрани деразанинг тақиллагани уйғотиб юборди. Юра битта кўйлакда дераза ёнига чопиб келди ва юзини муздек ойнага тутди... Ҳавони кузатиб, шундай ўйга толиш мумкин эди, гўё Юрани таниб қолган бўрон ўзининг қанчалик даҳшатли кучга эга эканини ҳис этиб, болага нақадар сезиларли таъсир ўтказаётганидан завқланар эди... Осмондан ерга ўрам-ўрам калавадек оқ мато сирғалиб тушар ҳамда уни дафн йўргагига ўраётгандек эди...» 
Ушбу парчада Юра образининг ижтимоий ҳаёт пучмоқларига бўлган муносабати ва унинг ички дунёсидаги ғалаёнлар ўзининг рамзий ифодасини топган. Умуман олганда Б.Пастернак «Доктор Живаго» романида персонажларнинг портретини чизишда, уларнинг ички дунёсини очишда ўзига хос тасвир усулидан фойдаланган. Романда одам қиёфаси, унинг ички ва ташқи портрети ижтимоий ҳаёт воситалари ҳамда табиат унсурларига монанд параллел маъно касб этади. Қувонарлиси шундаки, асарда одам ва олам гармонияси уларнинг ўзаро муносабати муаллифнинг ижодий мақсадига мувофиқ ўзбек тилига таржима қилинган. Айтайлик, ёзувчи романда Ника ва Надя образлари кўнгилларидаги тушунарсиз ва фавқулодда нотаниш кечинмаларни тасвирлаш мақсадида қуйидагича ёзади: «Надя сукут сақлар ва ҳайрат ичида қийналарди. Ника бўлса бутун танасида оғриқ сезар, кимдир унинг қўл-оёқларини калтаклагандек ва қовурғаларини қайиргандек туюлар эди.
Ниҳоят, Надя худди катталардек сўз ташлади:
– Жинни! – деди. Бола ҳам худди катталардек сўзлади:
– Мени кечир.
Худди иккита сув ташувчи бочкага ўхшаб, улар ўзларидан из қолдириб, уйлари томон кўтарилардилар». 
Бундай лавҳалар романнинг ўзига хос хусусиятларини ойдинлаштиришда инсон образининг жонли портретини чизишда ижтимоий ҳаёт муаммоларини бадиий талқин этишда таянч вазифасини бажарган.
«Доктор Живаго» романининг ўзбек тилига таржима қилиниши катта таржимонлар мактаби анъаналари бугунги адабий жараёнда ҳам давом этаётганидан далолат беради.

Комилжон ҲАМРОЕВ,
филология фанлари
 бўйича фалсафа доктори




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔95

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔249

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔291

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 95    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 249    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 291    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 395    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 369    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар