Саводсизликни тугатиш бўйича ёппасига ўқув курслари очилиб унга сал ҳарфни таниган «саводи» борларни ҳам ишга олишаверишган экан. Қишлоқда Рўзмат деган алифни калтак дейдиган кишини мактабга ўқитувчи қилиб қўйишибди. Туман маорифининг катталари:
— Рўзматбой, мана сенга 35 та ҳарф, шу болаларни саводини чиқариб бер, – дейишибди.
Рўзматбой ғайрат қилиб ишлаб бир ойда 35 та ҳарфни болаларга ўтиб бўлиб нима қилишини билмай маориф каттаси ёнига бориб
— Берган 35 та ҳарфингизни ўтиб бўлдим. Менга яна ҳарф беринг, – деган экан.
Сайёр қабул – айёр қабул
🕔13:48, 24.01.2023
✔895
(Ҳажвия)
Маҳалла фуқаролар йиғинида ишлайман. Иш шундай болалаб кетганки асло сўраманг. Бир зум ҳам тиним йўқ. Кечаси соат ўн иккига яқин уйга келиб, овқат ейишни ҳам насия қилиб ухлагани ётгандим, эрталаб тонг саҳарлаб раис телефон қилиб қолди.
Батафсил
«Одамларни ўйлайман!..»
🕔17:02, 16.12.2022
✔831
(фельетон)
– Энди, жўражонлар, электр энергетикаси – бу жудаям жиддий нарса-да, – деди электр энергетикаси учун масъул идора бошлиғи Мазарип Қултўраев улфатлари билан суҳбатда. – Айниқса, ҳозирги аёзли кунларда бунинг долзарблиги ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлади. Мана мен, куну тун одамларни ўйлайман: светсиз ўтирганлар сон мингта, улар қандай кун кечиряпти, дейман.
Батафсил
«Антимайлиз» мажлиси
🕔11:06, 23.10.2022
✔920
(Тил байрамига совсем алоқаси йўқ)
Атимбек Порсаевич кечагина катта мажлис ўтказганига қарамай, бугун шошилинч равишда ходимларини яна йиғилишга тўплади.
Батафсил