Кун чошгоҳга энди. Сангардак тоғи белидаги даралар бор бўйича қуёш нурларига чўмилди. Осмонда бир гала қора калхатлар айланади. Тепалик устида қанотларини кенг ёзганча парвоз қилаётган бу йиртқич қушлардан бири ҳеч кутилмаганда баланд овозда қичқирганича пастликка шўнғийди. Буни кўрган кекса овчи бу ерда бир сир боров, дея бизларни сал олдинга юришга чақирди.
Не кўз билан қарасак, калхат билан грюза илони ўртасида аёвсиз ва муросасиз жанг борарди. Илон заҳар сочмоқчи бўлиб тилини билтанглатар, улкан само қуши эса ўзининг кучли, панжалари билан рақибини чангаллаб олишга жон-жаҳди билан тиришарди. Ниҳоят қуш илон танасининг ўрта қисмидан ушлади. Энди самога кўтарилмоқчи бўлган эди ҳамки, билтанглаб, жон ҳолатда питирлаган илон пастга шалоб этиб тушиб кетди. Бу вақтда анча ўзини ўнглаб олди. Ҳимояга шай турарди.
Ўлжасини қўлдан чиқарган калхат яна ўша жойда ҳозир бўлди. Тағин олишув қолган жойидан давом этди. Қарийб ярим соатга чўзилган жангда гоҳ само қушининг, гоҳ илоннинг қўли баланд келарди. Ниҳоят калхат ўзига хос эпчиллик билан, илон танасига чангалини ботирди ва шу заҳоти осмону фалакка озод кўтарилди. Обдон ҳолдан тойган илон, жон ширинлик қилиб, ўзига хос йўсинда қаршилик қиларди. Гоҳ юқорилаб, гоҳ пастлаб учаётган калхат бир зумга бўлсада, ҳушёрликни йўқотмади. Бундай вазиятдан устамонлик билан фойдаланган илон эпчиллик билан, танаси билан калхатни ўраб олди. Бу кўз очиб юмгунча сонияда рўй берди. Ҳар иккаласи ҳам бирдай ерга қулади. Зарб билан ерга урилган калхат қанотларини силкитиб-силкитиб воқеа жойидан ғойиб бўлди. Рақиби устидан ўзининг топқирлиги билан ишончли ғалаба қозонган илон бошини кўтариб, тилини чиқариб, вишиллаганича буталар орасига кириб кетди.
Қаранг, табиатда ҳар бир жонзотнинг кушандаси бўлганидек, илонларнинг кушандаси йиртқич қушлар. Ўн саккиз минг оламнинг ишига баъзан қойил қоласан. Олис Сангардак сафари чоғида, юксак тоғлар бағрида ўзим гувоҳ бўлган воқеа ҳам табиатнинг айнан сир-синоатларидан бири бўлса не ажаб.
Илон «финт»и
Хатирчи туманидаги Кўксарой сув омбори. Унинг соҳилларида қиёт, қамиш, сассиқ ўт, қора бурган, юлғун ўсиб ётибди. Эсаётган майингина ел буталарни у ёқдан-бу ёққа тебратади. Пастликда сувнинг келиб қирғоққа урилишини кузатиб ўтирибман. Ногоҳон қурбақа ёнига ғоят эҳтиёткорлик билан сузиб бораётган сув илони эътиборимни тортди. Қани нима бўлар экан, деб воқеа ривожини диққат билан кузатдим. Хавф-хатардан бехабар ўзича куйлаб ётган, дунёни унутган қурбақа ҳеч нарсани сезмади. Аксинча, баттар вақиллаганича қулоқни қоматга келтира бошлади. Ўлжасига яқин қолган илон таққа тўхтади. Шу ернинг ўзида хийла вақтгача ўлаксасифат ҳолда тинч, қотиб қолди. Уч-тўрт қурбақа хавфдан бехабар бўлиб, саёҳат қилиб, сузганича унинг ёнига яқинлашиб қолганди. Қурбақалар илоннинг у ер-бу ерига суйкалиб, турткилашга ҳам улгурди. Пайт пойлаб, ўлжасини кутиб ётган илон бундай қулай имкониятдан устамонлик билан фойдаланди. Ўзига хос эпчилллик билан қурбақага ташланди ва уни худди сувдек ютиб юборди.
Илон сал нарига бориб тўхтади. Ип сингари ингичка тилини чиқариб, узоқ вақт ликкилатиб турди. Буни кўрган бошқа лақма қурбақа илон тилини бирор бир қурт бўлса керак деб тахмин қилдида, уни тутиб ейиш учун илоннинг шундоққина тумшуғига келди.
Худди шу нарсани кутиб турган сув илони қурбақани осонгина ушлаб, ютиб юборди. Қаранг, сув илони қурбақани тутиб ейиш учун бир қанча «финт»лардан ҳам устамонлик билан фойдаланаркан. Табиатнинг ишлари ана шундай қизиқ.
Улуғбек АКТАМОВ
Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли
🕔15:43, 15.05.2026
✔121
МУҚАДДИМА
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунёнинг қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.
Батафсил
Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон
🕔09:06, 08.05.2026
✔114
...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...
Батафсил
Дарахтлар – менинг дўстларим
🕔16:47, 30.04.2026
✔136
...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.
Батафсил