Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Москвага 24 июнга белгиланган ташрифи арафасида Россия ОАВга берган интервьюсида Қозоғистон учун «Қрим сценарийси» ва «Донбасс сценарийси» эҳтимолини рад қилди.
«Сохта экспертларнинг бу каби прогнозлари жиддий асосларга эга эмас. Бу Қозоғистондаги вазиятни беқарорлаштиришга ва давлатларимиз ўртасидаги яхши қўшничилик, иттифоқчилик муносабатларига рахна солишга қаратилган. Бу каби прогнозлар бошқаларнинг овози билан қўшиқ айтадиганлар томонидан айтилади», – дея баёнот берди президент 2 июнь куни кечқурун «Комсомольская правда» газетаси сайтида эълон қилинган интервьюсида.
У шунингдек, Нур-Султонда Россия ва Белорус иттифоқ давлатига қўшилиш нияти йўқлигини таъкидлади (бугунги кунда бу Иттифоқ фақат қоғоздагина амал қилади). Шу билан бирга, Тоқаев Минтақавий бирлашмалар, жумладан Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида интеграцияларни ривожлантиришга устиворлик берилишини таъкидлаб ўтди.
Қозоғистон президенти шунингдек, ҳукумат қозоқ алифбосини лотинлаштиришни «сунъий тезлаштиришларсиз» амалга ошириш зарурлигини айтди ҳамда Қозоғистонда руслар «барча ҳуқуқлардан фойдаланишлари»га ишонтирди. У Қозоғистонда АҚШ ҳарбий базаси қурилиши билан боғлиқ масала «муҳокама қилинмаётгани ва кун тартибида эмаслигини» ҳам айтиб ўтган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔30
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил