Коронавирус қайд этилмагани айтилаётган Туркманистон Deep knowledge group рейтинги бўйича эпидемиологик вазият борасида Марказий Осиёдаги энг хавфли мамлакат дея тан олинди.
Бу рейтингда Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон 71-ўринни эгаллади, Қирғизистон — 108, Ўзбекистон — 121, Тожикистон 124-ўринда турган бўлса, энг қуйи — 131 ўрин гўёки коронавирусга чалиниш ҳолатлари йўқ дея айтиладиган Туркманистонга насиб қилди.
Коронавирус пандемияси фонида энг яхши эпидемиологик вазият рейтингида Швейцария, Германия, Исроил, Сингапур ва Япония олдинги ўринда турибди. 200 та мамлакат ўртасидаги рейтингнинг энг сўнги ўринлари Либерия, Афғонистон, Чад, Мали, Руанда ва Жанубий Суданга насиб қилди.
Deep knowledge group рейтинги 130 параметрларга асосланиб тузилган бўлиб, унда карантин чораларининг самарадорлиги, мониторинг, диагностика ва соғлиқни сақлаш тизимининг тайёргарлик факторлари эътиборга олинган.
Туркманистон раҳбарияти мамлакатда COVID-19 йўқлигини айтиб келади. Шу билан бирга, ЖССТнинг касаллик профилактикаси бўйича тавсияларига, жумладан оммавий тадбирлар ўтказмаслик ва ниқоб тақишга амал қилмаяпти. АҚШ COVID-19 га қарши профилактика учун Туркманистонга 1,42 миллион доллар ажратган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔33
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил