Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ЎРГАНГАН КЎНГИЛ...

Жуманинг иши юришмади. Ота-онаси ҳаётлигида бирон касб-кор бошини тутмади. Уйланди. Бола-чақали бўлди. Бахтига хотини ақлли чиқиб, бозорда товуқ олиб сотишга ўтди. Бозордан тушган беш-олти сўм пул билан рўзғорни тебратишарди. Маҳалладаги бир-икки фермерлар Жумага гап солиб кўришди:

ЎРГАНГАН КЎНГИЛ...

– Беш-олти гектар буғдой майдонига қараб, ёрдамлашиб юрсанг, бир йил ейдиган буғдойли бўлар эдинг.
Аммо бу гап Жумага ёқмади.
– Энди мен келиб-келиб сени мардикоринг бўлайми. Бекор айтибсан. Оч ўлсам – ўламан, лекин сенда ишламайман.
– Ўзинг биласан, – дейишди фермерлар.
Жумага хотинининг қистови ҳам кор қилмади.
Кунларнинг бирида Жума велосипедда бозордан келаётган эди. Нима бўлди-ю йўловчи машиналардан бири уни туртиб юборди. У велосипеддан йиқилиб тушди. Оёғи, қўли асфальтга тегиб шилинди. Шофёр машинани дарҳол тўхтатиб, йўлда йиқилиб ётган Жумани турғизгани югурди. Жума оҳ-воҳ қилиб ётар, дод солиб бақирарди. Дарров атрофни тумонат одам эгаллади. Биров у деди, биров бу деди. Хуллас, одамлар кўмаклашиб Жумани ҳалиги машинага ортиб, велосипедини ҳам машинанинг юкхонасига юклаб, уйига элтишди.
Машинанинг эгаси:
– Милицияга айтманг, жон ака, нима десангиз розиман, – деб ёлвориб турганидан фойдаланиб, Жума:
– Кўзингизга қараб ҳайдаганингизда бунчалик бўлмасди. Мана, энди мен бир-икки ой ётишимга тўғри келади. Кунига юз мингдан топиб, рўзғоримни боқиб турган эдим. Энди нима қиламан?.. Шу икки ой болаларимни ким боқади. Устига-устак великни ҳам расво қилдингиз. Агар хўп десангиз, ўша айтганларимни бериб, кейин тўрт томонингиз қибла, кетаверасиз, бўлмаса, милиция чақирамиз, ўзлари ҳал қилишади.
Машина эгасининг бошқа иложи қолмагач, Жуманинг айтганини бериб ундан қутилди.
Йўлда эрини машина уриб юборганини эшитган хотини Ойниса учиб уйига кирди. 
– Хотин, қара шунча пул-а. Пул топиш мана бунақа бўлади.
– Вой, дадаси, тирикмисиз? Юрагим қинидан чиқаёзди-я. Пулингиз қурсин. Ўлиб-нетиб қолсангиз, нима бўларди, – деб ҳадеб жаврарди хотини.
Жумага бу иш ёқиб қолди. Кейин ҳам бир-икки марта шу ишни қилиб кўрди, бинойидек пул ишласа бўладиган. Аммо бир сафар йиқилганида машина оёғини босиб кетиб синдиргани ёмон бўлди. Уч-тўрт ойлаб касалхонада гипсда ётди. Ҳалиги машина эгаси ҳар куни Жумани кўргани касалхонага келар, дори- дармони ва овқатидан хабар олиб турарди.
– Анжир ҳам пишган бўлса керак. Мен бу ерда ётибман, – гап бошлади Жума ҳалиги кишига. Тушунган одам экан, дарров бориб бозордан анжир олиб келди. Агар бир кун келмаса, Жума дарҳол қўнғироқ қиларди. Хуллас, Жума уни соғин сигирдай соғди. Охир-оқибатда машина эгасининг пули тугади шекилли:
– Ҳе, энди машина минганим бўлсин, – деб машинасини сотиб юборди.
Жума соғайиб касалхонадан чиқди. Энди у казо-казоларга қармоқ ташлашни ўйларди. Тўғри-да, қачонгача беш-ўн сўм пул деб ўзини хатарга қўяди. Казо- казода пул кўп бўлади. У тумандаги энг бойвачча одамни топди. Машинаси ҳам хорижники. Унинг уйи олдидан қачон ўтиб-қайтиши ҳақида барча маълумотларни тўплади. Вақтини аниқлади. Кунларнинг бирида даладан молларига ўт ўриб қайтаётган киши бўлиб икки боғ бедани велосипедига ортиб йўлда келаётган чоғида орқасидан катта тезликда келаётган бойваччанинг машинаси олдига велосипедини буриб юборди. Қарс-қурс бўлди. Велосипед бир ёнга, ўзи бир ёнга тушди. Шофёр машинадан югуриб тушди. Не кўз билан кўрсинки, Жума қонга беланиб ётарди. Унинг жони узилган эди...
Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН 
 




Ўхшаш мақолалар

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

🕔15:43, 15.05.2026 ✔121

МУҚАДДИМА

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

Батафсил
Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

🕔09:06, 08.05.2026 ✔114

...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

Батафсил
Дарахтлар – менинг  дўстларим

Дарахтлар – менинг дўстларим

🕔16:47, 30.04.2026 ✔136

...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    Риёсиз сўзлар Буюк ўзбек йўли

    МУҚАДДИМА

    Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўради. Дунё­нинг ­қайси бир четидаги адолатсизлик уларга худди ўзининг уйида рўй бераётгандек туюлади. Қайдадир адолатнинг барқарорлиги ёки ғалабаси уларнинг руҳиятини кўтаради. Улар ҳар бир яхши одамнинг муваффақиятидан қувонади, одамларнинг муаммолари эса уларнинг ҳам дардига айланади.

    ✔ 121    🕔 15:43, 15.05.2026
  • Унутилмас  умр  ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    Унутилмас умр ёхуд қорахат қаҳридан қайтган қаҳрамон

    ...Уйига ҳалок бўлгани ҳақида қорахат жўнатишади. Яқинлари, бир ўғли билан уйда қолиб, зор-интизор кутаётган аёли қайғули хабардан қаттиқ изтиробга тушишади. Қишлоқ аҳли, яқинлари унинг учун аза тутишади. Ўша машъум қорахатдан сўнг орадан саккиз ойча вақт ўтиб...

    ✔ 114    🕔 09:06, 08.05.2026
  • Дарахтлар – менинг  дўстларим

    Дарахтлар – менинг дўстларим

    ...Хурсанд аммам энам билан тенгдош, иккиси ҳам қутлуғ саксон ёш остонасида. Ҳордиқ куни меҳмон бўлиб келди, мириқиб суҳбатлашдик. Нимагадир, аммамни болаликдан опа, деб қадрлаймиз, тўнғичларимиз шундай атаган, биз уларга эргашган бўлсак керак.

    ✔ 136    🕔 16:47, 30.04.2026
  • Миздаҳкан –  ўн икки минг  қўрғонли қалъа  ҳамон қад ростлаб турибди

    Миздаҳкан – ўн икки минг қўрғонли қалъа ҳамон қад ростлаб турибди

    Бугунги кунда давлатимиз томонидан сайёҳликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳим шарт-шароитлар яратилмоқда. Мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда элдошларимиз юрт кезиб, дунёни томоша қилишга ошиқмоқдалар.

    ✔ 224    🕔 15:32, 26.03.2026
  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 332    🕔 16:15, 19.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар