Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Диққат, янги рукн: Янги ҳаёт бўсағасида

Оиланинг мустаҳкам бўлиши уни барпо этувчи минглаб кичик омилларга боғлиқ.

Диққат, янги рукн:  Янги ҳаёт бўсағасида

Улардан лоақал бирортаси ўз ўрнида бўлмаса, оила қасри арзимас важдан барбод бўлиши тайин. Оила қуриш, уни муқаддас деб билиш, мустаҳкамлигини асраш борасидаги назарий ва амалий ишлар ҳали ўша оила бунёд бўлишидан анча олдин бошланиши зарурлиги сир эмас. Лекин бу борадаги ишларни бир ёқадан бош чиқариб, тизимли олиб боришга ҳали-ҳануз тўла эришолганимиз йўқ. Шунинг учун ҳам оила билан боғлиқ муаммоларнинг аксарияти ёшларнинг турмуш қуришга етарлича тайёр эмаслиги, оила муқаддаслиги билан боғлиқ тушунчаларни яхши билмаслиги, муроса-ю мадора илмидан бехабарлиги ҳамда ота-она ва катталарнинг андак эътиборсизлиги сабабли юз беряпти. Натижада ёшларнинг янги қурилган турмуши бузилиб, оилалар пароканда, қариндошлар юзкўрмас, фарзандлар етим бўлиб қоляпти. Шуларни назарда тутиб, кўпни кўрган, ҳаёт мактабида етарлича тажриба орттирган отахонлар, кайвони онахонлар, етук мутахассис-олимлар, тадқиқотчилар, шифокор, психолог, ҳуқуқшунос, педагог каби турли соҳа вакиллари, маҳалла оқсоқоли ва унинг маслаҳатчилари, имом-хатиблар ва бошқа тажрибали инсонларнинг фикр-мулоҳаза, ўгит ва маслаҳатларини газетамизнинг ушбу «Янги ҳаёт бўсағасида» рукни остида бериб боришни лозим топдик. Зеро, тажрибали инсонларнинг йўл-йўриқлари турмуш қуриш арафасида турган йигит-қизлар ҳамда уларнинг ота-оналари, устоз-мураббийлар учун, албатта, фойдадан холи бўлмайди.

Таҳририят

ОИЛА УСТУНИ ПИШИҚ БЎЛСА...

Бугун эрта турмушнинг олдини олиш, қизларимизнинг никоҳ ёшига алоҳида эътибор қаратиш ҳаммамизнинг диққат марказимизда турибди. Бунинг учун, айниқса, қизларни коллеж-лицейларга жалб қилиб, ўн икки йиллик таълим узлуксизлигини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Натижада қизларимиз турмуш қургунгача камида бирон касб-ҳунар ё мутахассисликка эга бўляпти. Бу қувонарли ҳол, албатта. Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор...

Назаримда, негадир йигитларнинг никоҳ ёши ҳақида камроқ мулоҳаза юритаётгандекмиз.  Ахир, бир оиланинг бошлиғу раҳбари, оиладагиларнинг суянчу суянчиғи бўлиш масъулияти исталган бўз боланинг қўлига топшириб қўйилаверадиган шунчаки, енгил-елпи иш эмас-ку!  Оила бошлиғи ўз хонадонини ҳар томонлама таъминлаши, бошқара олиши, ундаги муаммоларни ҳал қила олиши зарур ва мана шуларни елкасига олишга қодир  бўлгачгина йигитга оила қуриш ва унга раҳбарлик қилиш масъулиятини топширишимиз керак эмасми?

Коллежни энди битириб-битирмаган, ҳали болалик нашидасини суриб юрган йигитчани уйлантириб қўямизу, бутун маҳаллага, жамиятга етарли ташвишни орттирамиз. Мен жойларда аҳоли билан учрашувларда йигитларни уйлантиришдан олдин мана бу саволларни ўртага қўйишни таклиф қиламан:

— Уйланаётган йигит, аввало, соғ-саломат эканига ишончингиз комилми?

— Муомаласи, хулқи, одоби, бошқалар билан муносабатлари турмуш қуришга монелик қилмайдими? 

— Оила қуришдан мақсад нималигини тасаввур қила оладими? Биргаликдаги турмуш нималигига ақли етадими?  

— Куёв бўлмиш бирор касб-ҳунар эгаллаганми? Ўзи пул топиб, оила бошқаришга қурби етадими?

— Ўз оиласи, турмуш ўртоғи, фарзандлари, қайнота-қайнонаси учун хизмат қилиш, посбон ва ҳимоячи бўлишга тайёрми?

— Оиланинг моддий-маънавий муаммоларини бартараф эта оладими? 

Афсуски, ота-оналарнинг кўпчилиги бу саволларга жўяли жавоб бера олмайди. Бугун оилаларда аёллар ва фарзандлар ҳақига риоя қилинмаслиги ўзини оила бошлиғи ҳисоблайдиган баъзи ношуд эркакларнинг лаёқатсизлигидан бошқа нарса эмас, назаримда. Ўзига тўқ оиладан совчи келяпти деб, шошма-шошарлик билан қиз узатиб, кейин пушаймон бўлиб, бошини чангаллаб ўтирган ота-оналар ҳам йўқ эмас.

Ота-боболаримиз эрни оиланинг устуни дейишган. Муқаддас динимизда ҳам эркак ўз жуфти ҳалолидан ҳар жиҳатдан юқори туриши лозимлиги уқтирилган. Бугунги мутахассис шифокор ва психологлар йигитларнинг турмуш қуриш учун энг мақбул ёши йигирма беш ва ундан юқори бўлишини (бунда орадаги фарқ камида 4-5 йил бўлиши тавсия этилади) алоҳида таъкидлашмоқда. 

Наргиза ДАВЛЕТОВА,

«Маҳалла» хайрия

жамоат фондининг

Янгиариқ тумани бўлинмаси ­бош маслаҳатчиси




Ўхшаш мақолалар

Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

🕔07:32, 04.08.2025 ✔126

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Фаровонлик  нима?

Фаровонлик нима?

🕔12:10, 15.05.2025 ✔184

Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

🕔15:59, 12.12.2024 ✔371

Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фақат оила эмас,  ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?

    Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шакл­ланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 126    🕔 07:32, 04.08.2025
  • Фаровонлик  нима?

    Фаровонлик нима?

    Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.

    ✔ 184    🕔 12:10, 15.05.2025
  • Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган

    Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.

    ✔ 371    🕔 15:59, 12.12.2024
  • Эрта турмушнинг  олди олинди

    Эрта турмушнинг олди олинди

    Косон туманидаги «Арабхона», «Юқори Арабхона» маҳаллалари аҳолиси ўртасида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди.

    ✔ 472    🕔 17:16, 12.07.2024
  • Оила ва никоҳ –  муқаддас қадрият

    Оила ва никоҳ – муқаддас қадрият

    Оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида қадрланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор ривожланади. Бу борада халқ депутатлари Кўкдала туман Кенгашига Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган депутат, тумандаги «Олтин бошоқ» маҳалласи хотин-қизлар фаоли Дилноза Эшмаматованинг олиб бораётган ишлари таҳсинга лойиқ.

    ✔ 744    🕔 16:36, 02.05.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар