Даромад манбаи      Бош саҳифа

КЕТМОН  ТЎМТОҚЛАШИБ  ҚОЛСА...

Кўпчилигимиз рўзғорда белкурак, кетмон,

ўроқ, боғқайчи, болта ва арра ишлатамиз. Томорқада бу асбоблар жуда керакли ҳисобланади. Аммо уларнинг бир камчилиги бор: тезда ўтмаслашиб, кетмон, белкуракларнинг дами қайтиб, тўмтоқ бўлиб қолади.

Албатта, уларни эгов ва қайроқ билан ўткирлаш, кетмонларни қайрашдан олдин совуқ ҳолда болғалаш (тоблаш) мумкин. Аммо асбоблар тез орада яна ўтмаслашиб, дами қайтаверади. Хўш, бунда қандай йўл тутиш керак? Тўғри, ишлатиладиган асбобларни тез-тез ўткирлаб туришга тўғри келади. Лекин оддий йўл билан ҳам дами қайтиши, ўтмаслашиб қолиш муддатини анча чўзиш мумкин экан. Бунда бизга оддий ош тузи ёрдам беради.

Тоблаш ва ўткирлаш жараёнида ош тузидан шўр сув ҳосил қилинади. Миқдори: 1 стакан сувга 1 ошқошиқ туз. Аммо бунинг нозик бир жиҳати мавжуд: шўр сувнинг ҳарорати жуда муҳим аҳамиятга эга. Агар асбоб қаттиқ ва синувчан пўлатдан қилинган бўлса, аралашма +26-35 даражадан сал илиқроқ бўлиши лозим. Агар пўлат юмшоқроқ бўлса (белкуракдаги каби), +35-40 даражадан сал илиқ бўлиши керак. Асбобни ўткирлаш ва тоблашда шўр сувнинг ҳажми ҳам унинг катталигига қараб олинади. Негаки, асбоб сувга тўлиқ ботиб туриши керак.

Борди-ю, янги, ҳали бирор марта ишлатилмаган асбобни ўткирламоқчи бўлсангиз, олдин қайраб, кейин шўр сувга ярим соатга ботириб қўйинг. Шундан сўнг якуний ўткирлаш мумкин. Ўткирлаш ва болғалаш (тоблаш) жараёнида асбобни вақти-вақти билан шўр сувга ботириб туриш керак бўлади.

Шундай қилсангиз, белкурак, кетмон, ўроқ, боғқайчи, болта, арра ва бошқа асбобларнинг синувчанлиги камаяди, тез ўтмаслашиб қолмайди, мўртлиги йўқолади, кейинги сафарги ўткирлаш, қайрашлар жуда осонлашади ва узоқ вақт хизмат қилади.

Тоштемир ҚОРАБОЕВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

Микро кўкатнинг макро фойдаси

🕔15:27, 16.10.2025 ✔40

Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

Батафсил
Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

🕔10:49, 11.09.2025 ✔124

Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

Батафсил
Agrobank – томорқачига кўмакчи

Agrobank – томорқачига кўмакчи

🕔15:36, 27.03.2025 ✔311

«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Микро кўкатнинг  макро  фойдаси

    Микро кўкатнинг макро фойдаси

    Сўнгги ўн йилликларда озиқ-овқат биологияси ва диетология соҳаларида микрокўкатларга бўлган қизиқиш кескин ортди. Бу ёш ниҳоллар ташқи кўринишда оддий кўкатларга ўхшаш бўлса-да, озиқавий таркиби ва биологик хусусиятлари жиҳатидан улардан сезиларли даражада фарқ қилади.

    ✔ 40    🕔 15:27, 16.10.2025
  • Экологик  хавфсиз,  юқори даромадли  иссиқхоналар –  Навбаҳорда

    Экологик хавфсиз, юқори даромадли иссиқхоналар – Навбаҳорда

    Бугунги кунда мамлакатимизда яратилаётган қулай инвестициавий муҳит туфайли турли йирик лойиҳалар, жумладан, қиш­лоқ хўжалиги, экология, ичимлик сув таъминоти ҳамда замонавий турар жой қурилиши йўналишида кенг кўламли ишларга гувоҳ бўляпмиз.

    ✔ 124    🕔 10:49, 11.09.2025
  • Agrobank – томорқачига кўмакчи

    Agrobank – томорқачига кўмакчи

    «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 311    🕔 15:36, 27.03.2025
  • Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Шўрланган тупроқнинг тузи ариди

    Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.

    ✔ 503    🕔 12:23, 29.08.2024
  • Даромад келтираётган  чиқинди

    Даромад келтираётган чиқинди

    Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
     

    ✔ 575    🕔 11:43, 29.08.2024
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар