Дўстлик туманидаги «Эшниёз бобо»
кўп тармоқли фермер хўжалигида бугунги кунда 70 бош қорамол, 150 бошдан зиёд қўй-эчки боқилиб, 50 қути асалари парваришланмоқда.
Банкдан олинган 60 миллион сўм кредит эвазига хўжалик қошида ташкил этилган гўштни қайта ишлаш корхонасида 4 турдаги колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётир.
— Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, аввало, қишлоққа саноатни олиб кириш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган, — дейди «Эшниёз бобо» кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Муртазоқул БЎТАЕВ. — Янги тармоқларни ишга тушириш хўжаликнинг ҳам, ишчиларнинг ҳам даромадини оширмоқда, янги иш ўринлари яратиш имконини бермоқда. Айни пайтда хўжалигимизда 24 ишчи меҳнат қиляпти.
Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 1 минг 426 фермер хўжалигида 1 минг 435 қўшимча ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, 121 фермер хўжалигида 670 дан зиёд гектар майдонда интенсив боғ, 270 фермер хўжалигида 977 дан зиёд гектарда маҳаллий боғ, 304 фермер хўжалигида 980 гектарли янги токзорлар ва 2 фермер хўжалигида 1,2 гектар майдонда иссиқхона барпо этилди. Ушбу лойиҳаларни амалга оширишга 48 миллиард 319 миллион сўм маблағ сарфланди.
Кўп тармоқли хўжалик юритиш усулига ўтиш ер майдони кенгаймаган ҳолда иш кўламининг ортиши, иш ўринлари кўпайишига олиб келяпти.
Янги тармоқларни йўлга қўйиш орқали жорий йилда қишлоқ жойларда 9 минг 640 янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Ҳозиргача 8 минг 857 янги иш ўрни ташкил этилди.
Яратилаётган бундай имкониятлар фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш эмас, қайта ишлаш, сақлаш, хизмат кўрсатиш тармоқлари ривожида ҳам муҳим аҳамият касб этаётир. Айни пайтда 16 фермер хўжалигида дон, 4 фермер хўжалигида сут ва 2 фермер хўжалигида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда совитгич омборларини барпо этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилаётир.
Тошқул БЕКНАЗАРОВ,
ЎзА мухбири
Agrobank – томорқачига кўмакчи
🕔15:36, 27.03.2025
✔251
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан Президентимизнинг 2025 йил 6 мартдаги «Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги фармойиши ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил
Шўрланган тупроқнинг тузи ариди
🕔12:23, 29.08.2024
✔437
Навоий вилоятида турли миллат вакиллари бирдам ва иноқликда яшаб келишади. Улар жамиятнинг турли соҳаларида эл-юрт учун муносиб хизмат қилишаётгани, албатта эътирофга муносиб.
Батафсил
Даромад келтираётган чиқинди
🕔11:43, 29.08.2024
✔511
Маиший ва саноат чиқиндиларини безарар утилизация қилиш бугунги кундаги энг долзарб экологик муаммолардан бирига айланиб қолмоқда. Бир қанча ривожланган давлатларда бу масалага муаммо сифатида эмас, ишлаб чиқариш учун иккиламчи хомашё манбаи деб қаралаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Батафсил