Россия Марказий Банкининг хабар қилишича, жорий йилнинг илк уч ойи мобайнида тожикистонлик меҳнат мигрантлари юртларига 359 млн. доллар пул ўтказди, бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 103 млн. долларга ёки 22,3 фоизга камдир.
Экспертларнинг айтишича, карантиннинг икки ҳафтаси пул ўтказмалари ҳажмига таъсир кўрсатган экан, у ҳолда иккинчи чоракда пул ўтказмалари ҳажми янада пасайиб кетади, чунки меҳнат мигрантлари шу давр мобайнида амалда ишсиз қолди.
Тожикистон иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлиги вакили Шавкат Валиев «мамлакат иқтисодиёти, 2008 йилги иқтисодий инқироз даврига қараганда, пул ўтказмаларига боғланиб қолган эмас», деган эди. Бироқ иқтисодиёт фанлари доктори Ҳожимуҳаммад Умаров пул ўтказмалари 80 фоиз тожик оилаларининг асосий даромад манбаи эканини айтди.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔31
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил