Бишкекда 23 июнь куни жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши билан боғлиқ суд жараёни якунланди. Суд мамлакат собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни мол-мулки мусодара қилиниши билан 11 йилу 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Суд ёпиқ режимда бўлиб ўтди. Аввалроқ прокурорлар судьялардан Атамбаевни 15 йил озодликдан маҳрум этишни сўрагани айтилган эди. Бундан ташқари, Атамбаев давлат унвон ва мукофотлари – «Данакер», II даражали «Манас» орденлари, «Данк» медали ва бошқа қимматбаҳо буюмларидан маҳрум қилинди.
А.Атамбаев ва унинг яқин қариндошларига тегишли бешта транспорт воситаси, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларидаги уйлар, ер участкалари – жами 10 та объект ҳам мусодара қилинадиган мол-мулклар рўйхатига тушган.Жиноят оламида машҳур бўлган қирғизистонлик Азиз Батукаев 2006 йилда 16 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Аммо 2013 йилда шифокорларнинг «бедаво дардга чалингани» борасидаги хулосасига кўра, у муддатдан аввал озод қилинди. Собиқ давлат раҳбари ушбу жиноятчини ноқонуний равишда қамоқдан озод қилиш иши бўйича коррупцияда айбдор деб топилди.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔31
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил