Қозоғистон бош санитар врачи Айжан Есмагамбетова 23 июнь куни иш берувчиларга мурожаат қилиб, ходимлардан коронавирус учун ПЦР-тестдан ўтиш талаб қилмасликларини сўради. Унинг айтишича, бу лабораторияларга юк бўлиб тушади ва «тест топширишни мураккаблаштиради».
«Бугун минг афсуски, ҳам давлат, ҳам хусусий сектордаги иш берувчилар командировка, таътил ёки касалликдан қайтишлари билан ходимларидан мажбурий ПЦР-тестдан ўтишларини талаб қилмоқда», – деди А.Есмагамбетова. Унинг сўзларига қараганда, бу каби чоралар инфекция юқишининг олдини ололмайди.
бугунги кунда мамлакатда 1,37 миллион тест ўтказилган. Ўтган уч кун ичида тестлар сони 30 мингдан ошмади. Аввалроқ Олмаотадаги кўчма марказларда COVID-19 тестидан ўтиш учун навбатлар пайдо бўлган эди.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔31
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил