Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ҚУЁШ БАРЧАГА БАРОБАР НУР СОЧ(М)А(Й)ДИ...

Уни ўқир экансиз ўз болаларини меҳрибонлик уйларига ташлаб кетаётган ота-оналар, манфаатни кўзлаб фарзандини ўқитмай пул топишга ундаётган одамлар, бойлик сабаб инсонийлик нима эканлигини унутаётган кимсалар кўз олдингиздан ўтади.

ҚУЁШ БАРЧАГА БАРОБАР НУР СОЧ(М)А(Й)ДИ...

Эзгуликка муҳаббат, ёвузликка нафрат туйғулари олдида ёлғиз қоласиз.

Таниқли адиб Тоҳир Маликнинг «Алвидо, болалик!» асари менда ана шундай таассурот қолдирди. Бу асар маркази-да ҳаётнинг чақир тиканакли йўлларида ўзларини йўқотиб, адашиб – тентираб юрган болалар руҳияти, уларнинг ички туйғулари, адашганлигини тан олмай, ўз фожиасида бошқаларни айбдор санаш каби фикрлар тўлқини гоҳ кўтарилиб, гоҳ тушиб турадики, китобхон ушбу ҳолатларда айбдор ким, сабабчи ким, гуноҳ нима, савоб нима, деган оддий саволларга аниқ жавоблар топиб боради.

Қисса марказида турган Қамариддин фожиасининг туб илдизларига эътиборингизни қаратишни истадим. Нега-ки, асарлардаги жамики сюжет чизиқлари айнан мана шу қаҳрамон атрофида айланади.

Қиссадаги Асрорнинг руҳий кечинмалари, иккиланиш-у истар-истамас айтган ёлғонлари, кўп болали ночор оиланинг отасиз етим фарзанди – Салим-нинг жисмоний қийналишлари ва ҳоказо воқеалар айни шу Қамариддинга келиб тақалади.

Ёзувчи барча воқеаларнинг бошланиш нуқтаси шу образ бўлгани учун Қамариддиннинг ички ва ташқи оламига алоҳида эътибор қаратган. Қамариддин нима сабабларга кўра жиноят оламига кириб қолгани, ўзи тенги болаларни бу манфур йўлга тортиш, ўсмир ёшида «тажрибали жиноятчи»га ай-ланганини ишонарли мисоллар ёрдамида кўрсатиб берган.

Асрор ва унинг атрофидаги болалар Қамариддинни кўчадаги жиноий уюшманинг бошлиғи ва раҳнамоси сифатида танийдилар. Аммо улар «Қама-риддиннинг армонини билиш майди. Қамариддиннинг дарди ичида. Бир марта, маст бўлиб ўтириб, Асрорнинг бўйнидан ушлаб, пешонасини пешонасига босиб хўрсинган: «Менинг ҳам ўқигим келарди, студент бўлиб юргим келарди. Олим бўлиб, оқ «Волга»ларда керилиб юргим келарди», – деган эди.

Ана шунда Асрор унинг қалби-да катта дард, алам борлигини сезган эди». Бу гапдан сезилиб турибдики, ҳар бир ўсмирнинг ўзига яраша орзу-армонлари бўлади. Ашаддий жиноятчи ҳисобланган Қамариддин ҳам бундай муқаддас туйғулардан бебаҳра эмас. Бироқ унинг ҳаётида гўёки орзу қилишга имкон йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.

Асрор ҳам жиноятчи бўлиб туғилмаган. У истеъдодли бола. Мактабда аъло баҳоларга ўқиган. Табиий фанларни «сув қилиб» ичиб юборган, дейиш мумкин. Хўш, унда нега адашди? Унинг балоғат палласида, дунё ҳодисаларини энди-энди тушуна бошлаган бир пайтда оиладаги муҳит, ота-онанинг маънавиятдан йироқлиги, тирикчилик дея рисоладаги ҳаётдан воз кечишлари боланинг бузилишига сабаб бўлди. Асрорнинг отаси отарчи. У ўғлини ҳам тўй-ҳашамларга судрайди. Асрор буни истамаса ҳам, отасининг раъйини қайтара олмайди, бўйнидан боғлангандек тўйларга боради.

Тўйхонадаги маст-аластларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари, тўйда хиром айлаётган раққосанинг ножўя қилиқлари, унга маҳлиё бўлганларнинг бешарм гаплари, муносабатлари қайси томонга эгсангиз шу томонга эгиладиган туйғуларини ғоят эрта сўндиради.

Ҳаёт ана шундай енгил-елпиликлардан иборат экан-да, деган тасаввур уйғонади. Қолаверса, оиладаги муҳит, ота-онасининг муносабатларидаги бирёқламалик, сохталик, мол-дунёга ружу ва бошқа салбий ҳодисалар Асрорнинг покиза туйғулар билан жуда эрта хайрлашишига олиб келади.

Ҳаётга, одамларга бепарволик, беписандлик туйғулари унинг юксак орзу-умидлари устига тупроқ тортади. Асрор ўзи истамаган ҳолда жиноят кўчасига киради. Адиб Асрорнинг жиноят йўлини таҳлил этар экан, бу машъум тақдирда унинг бир ўзи гуноҳкор эмаслигини, балки оила, атрофидаги кишилар, ота-онаси ҳам бирдек айбдор эканини таъкидлашга уринади. «Алвидо, болалик!» қиссасининг муқаддимасида шундай тасвир бор. «Қуёш барчага баравар нур сочади», дейдилар.

Ҳақ гап. Бироқ, унинг нуридан ҳамма ҳам бир хилда баҳраманд бўлавермайди.

Омина ШАРИПОВА,

ЎзЖОКУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

🕔16:30, 30.10.2025 ✔121

Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

Батафсил
Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔174

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔308

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган  ноёб лойиҳа

    Адиб Абдусаид Кўчимов бошлаган ноёб лойиҳа

    Ўсиб келаётган ёш авлодга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг вазифамиз. Уларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун барчамиз масъулмиз.

    ✔ 121    🕔 16:30, 30.10.2025
  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 174    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 308    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 348    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 445    🕔 15:24, 14.03.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар