Оила деб аталмиш ҳаёт мактабида ўқитувчи «роли» асосан эркак киши зиммасига тушади. Тўғри, оилада аёл кишининг ҳам ўрни беқиёс. Аммо ўша ўриннинг беқиёслиги ҳам эркакка боғлиқ. Ҳаётда ўз «рол»ини ақл ва маҳорат билан ўйнаган эркакка ҳаётнинг ўзи «оила устуни», «суюкли ёр», «севимли дадажон», «жонажон бобожон» унвонларини бериб қўяди.
Ҳар қанча аччиқ бўлмасин, очиқ айтиш керак. Кейинги пайтларда халқимизга хос бўлмаган кўплаб иллатлар – оилавий ажрашишлар, турли низоли вазиятлар, тураржой шароитларининг қониқарли эмаслиги, дангасалик, ичкиликбозлик, оиладаги носоғлом муҳит, жиноятга қўл уриш ҳолатлари каби омиллар пайдо бўлмоқда. Айниқса, ажрашишлар сонининг камаймаётгани кишида жиддий ташвиш уйғотади.
Бундай ҳолларда аёл кишига жуда ҳам оғир, чунки одатда аёлда аёллик туйғусига нисбатан оналик ҳисси кучли бўлади. Фарзандининг қийналишига чидаб туролмаган она ҳаммасини бир четга суриб унинг эҳтиёжларини қондиришга тиришади. Эркак ва аёл вазифаси алмашиб қолганидан кейин нима ҳам бўларди? Оила парокандаликка юз тутади, фарзандлар тарбиясиз, етим, аёллар эса эркаксифат хотинларга айланишади.
Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган глобаллашув даврига келиб ҳам Ўзбекистон ўз истиқболи ва келажагини оилани ривожлантириш, уни эъзозлашда, деб билмоқда, шунга қарамай бу каби муаммолар кундан-кунга кўпайса кўпаймоқдаки, асло камаяётгани йўқ.
Ҳар қандай эркак оиласидаги вазифасини тўлалигича бажарса, аёли ва фарзандларига суянч, устун бўлиб, рўзғорини таъминлаб қўйса, оилада турли жанжал, ажримлар қаердан келиб чиқиши мумкин? «Хотинимнинг ўзи ёмон», дегувчи баъзи эркаклар: ҳар қандай хотин кишини «йўриққа солса, тарбияласа» бўлади.
«Хотинингиз бошингизга чиқиб олдими?» Бунга биринчи галда ўзингиз айбдорсиз. Унинг бошингизга чиқишига ё индамай қараб тургансиз ёки ўзингиз кўмаклашиб юборгансиз. Ахир ўз хотинига сўзи ўтмаган эркак эркакми, айтинг? Хотини ҳурмат қилмаган эркакни болалари ҳурмат қилармиди? Ўз оиласида ўрни бўлмаган эркакнинг жамиятда қандай ўрни бўлсин?
Оиладаги ҳақиқий бахт нимадалигини биласизми? Оиладаги бахт бу — фарзанд онасига: «Овқатланамизми, она?», деганида онанинг: «Отанг келсинлар, болам, кейин бирга овқатланамиз», деганидадир. Ушбу икки оғиз сўзнинг замирида қанчадан-қанча маъно: тинчлик-хотиржамлик, сабр-тоқат, соғлик-саломатлик, тўкин-сочинлик, ҳамжиҳатлик, фарзанднинг ота-онага, хотиннинг эрига бўлган ҳурмат-эътибори мужассам.
Биз ўзбекларда келин қилиш, қиз узатишда бўлғуси келин ёки куёвнинг аввало қандай оилада тарбия топгани суриштирилади. Шу боис фарзандимизнинг бахту саодати, ёруғ келажаги учун ҳаракатни у дунёга келган кундан бошлаймиз. «Эртага бировникига бориб юзимни ерга қаратмасин», дея бугун бор эътиборимизни фақат қизларимизга қаратмасдан ўғилларимиз тарбиясига ҳам бироз диққатли бўлсак яхши бўлармиди?
Мафтуна
ОМОНКЕЛДИЕВА
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔233
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔265
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔436
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил