Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилВазирлик изоҳ берди
Карантин чоралари давом этаётган ҳозирги вақтда кўпчилик ота-оналарни «Бу ўқув йили қай тарзда бошланади?», деган савол ўйлантираётгани аниқ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова бу саволга ойдинлик киритди.
Ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар ўқув йилини қай тарзда бошлаш устида ўрганишлар олиб боряпти. Бунда 3 та сценарий кўриб чиқилмоқда:
Биринчиси, пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант.
Иккинчиси, ССВнинг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.
Учинчиси, гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Маълум бир ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб фаолият олиб борилади. Бунда фарзанди саломатлигидан хавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилган, яъни боланинг мактабга бориш-бормаслиги ихтиёрий бўлади.
Бу борадаги якуний хулосани Республика махсус комиссияси қабул қилади.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил