Инсон ўзинг      Бош саҳифа

ДИЛ ЯРАСИ

Вилоят газетасининг муҳаррири бўлиб ишлаб юрган кунларимнинг бирида ишдан кеч қайтдим. Ҳокимиятдаги йиғилиш анчагача чўзилган эди. Жуда чарчагандим. Соат ҳам алламаҳал бўлиб қолган, теварак-атрофни зим-зиё қоронғилик эгаллаган. Шофёрим ҳам чарчаган, машинасини елдек учириб борар, мени уйга ташлаб дам олишни ўйлаётган эди чамамда.
 

ДИЛ ЯРАСИ

Йўлда машина чироғининг ёруғида қўлида сумка ушлаган бир киши ўтган-кетган машиналарга қўлини кўтариб «мени олиб кетинглар», дегандай қўл силкитарди. Ким экан у бемаҳалда юрган, деб машинанинг ойнасидан эгилиб қарадим. Танидим. Қудрат домла. Ҳа-ҳа, Қудрат домланинг худди ўзи. Шофёрга «тўхтат», дедим. Машина Қуд­рат домладан сал ўтиб тўхтади. Домла улов топилганига қувониб одимни тезлаштирди. Шу пайт мен машинадан тушиб домлага пешвоз чиқдим.
– Ассалому алайкум, домла. Омон бормисиз? Келинг, келинг, олдига ўтиринг, – деб олдинги эшикни очдим.
Домла қоронғида менинг юзимга тикилиб-тикилиб қаради-да, танимади, шекилли, саломга алик олиб қўя қолди. Машина юргач, домлага ўзимни таништирдим.
– Танимадингиз чоғи, домла? – дедим.
– Тўғриси, танимадим, ўғлим, қаричилик-да энди, – деди домла орқасига қайрилиб қараганича.
– Собиқ ўқувчингизман – Ўткирбек, Аҳмад темирчининг ўғли, – дедим тушунтириб.
– Ҳа, танидим, танидим. Вилоятда газетда ишлаяпти, дейишувди сени, –деди Қудрат домла. – Ишларинг яхшими, болам? Отанг ҳам раҳматли бўлибди, деб эшитдим.
– Ҳа, бурноғи йил оламдан ўтдилар.
Хуллас, ундан-бундан йўл гурунги қилиб манзилга етганимизни билмай қолибмиз. Ҳайдовчи мени уйимизнинг олдига ташлаб қўйди. Уйга таклиф қилганим билан Қудрат домла кўнмади. Ҳайдовчига Қудрат домлани уйига ташлаб қўйишни тайинладим. Домла кекса одам қоронғида қийналиб юрмасин, дедим.
Кечки овқатни еб ухлашга ётдим. Қани энди кўзимга уйқу келса.
Хаёлим ўша ёшлик даврларимга, мактабда ўқиб юрган кезларимга олиб қочди. Қудрат домла ўша йиллари мактабимизда директор эди. Мен ёшлигимдан шеъриятга, адабиётга қизиқардим. У-бу нарсалар қоралаб газеталарга юбориб турардим. Синфдошим Гўзал ҳам мендан қолишмасди. У ҳам шеърлар ёзар, иккаламиз бир бўлиб газеталарга жўнатиб турардик.
Бир куни вилоятимизнинг катта ­шоири Учқун Назарга хат ёздик. Хатнинг мазмуни шундай бўлиб, биз шоирни мактабимизга таклиф қилган эдик. Асли бу гап мендан чиққанди ва бунга Гўзал ҳам қўшилган эди. Хуллас, хат газета таҳририятига жўнатилди. Бир ҳафталардан кейин хатимизга жавоб келди. «Ҳурматли ўқувчилар Ўткирбек ва Гўзалой! Шоир Учқун Назар сизларнинг таклифларингизни қабул қилди. Январь ойининг 28 куни мактабингизга боради».
Биз шундай қувондикки, ҳатто сак­раб ўйинга тушиб кетдик. Янги йил байрами олди бу бизга катта совға эди. Синфдошларимиз бу гапни эшитиб бизга бошқача назар билан қарай бошлашди. Аммо бу қувонч узоққа чўзилмади. Эрталаб директор Қудрат Сувонов бизни ҳузурига чақирди. Қўрқа-писа эшикни очдик. У бизга бош-оёқ разм солиб бирдан ўшқира кетди.
– Хатни ким ёзди? – деди.
– Мен, – дедим секин.
– Ҳой бола, уйингни тўри билан аданини маълуми йўқ-ку, ким қўйибди сенга катта шоирни мактабга таклиф қилишни?! Ўзи келиб кетадими шоир дегани. Унга чой-пой қилиш керак, тўн олиш керак. Уни кайси пулимга оламан, – деб жаврай бошлади директор.
Мен тамом бўлиб қолган эдим. Дилимга озор етганди. Тўғриси ҳам биз жуда камбағал яшардик. Ўн етти жон бир қозондан овқат ердик. Отам бечора темирчилик қилиб бизни боқарди. Биз бир ота-онадан ўнта фарзанд эдик. Амаким ва аёли автоҳалокат сабаб оламдан ўтгач, унинг ҳам беш нафар боласини отам ўз тарбиясига олганди. Гўзалнинг оиласи эса ўзига тўқ эди. Директор унга лом-мим ҳам дея олмади.
Биз директорнинг хонасидан шалвираб чиқдик. Уйдагиларга бу гапни айтолмайман. Вақт ҳам тобора яқинлашяпти. Шу бир ой ичида ич этимни еб бўлдим. Бир кун Гўзал воқеани ойи­сига айтибди. Ойиси отасига айтган экан: «Майли, бизникига кела қолсинлар, ўзим меҳмон қиламан, Аҳмад акани безовта қилманглар, ўзи аёлманд одам», – дебди. Бу гапни Гўзал шу куни менга келиб айтди. Елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди.
Ўша кун етиб келди. Директор шоирнинг келишига мактабни чиннидай топ-тоза қилдириб қўйди. Полларига қайтадан бўёқ сурдирди. Деворларни оҳаклатди. Ҳаммаёқ саришта бўлди. Учрашув жуда қизиқарли ўтди. Биз шоирнинг шеърларидан ёддан айтиб бердик. Шоир Учқун Назар мен ва Гўзални даврага чиқариб мақтади. Шоир директор айтганидек «чой-пой» ичмади. Яна бир мактабда учрашуви борлигини айтиб жўнаб кетди...
Мана, орадан анча йиллар ўтиб, бугун Қудрат домлани учратиб ўша воқеалар ёдимга тушди. Бу балки домланинг ёдидан кўтарилиб кетган бўлиши мумкин, аммо менинг ёдимдан асло чиққан эмас. Қудрат домла айтганидай «Уйининг олди ва охирининг маълуми йўқ»ларнинг барчаси олий маълумотли, уйли-жойли, оилали, юрт корига ярайдиган ажойиб инсонга айланди.

Болтабой Муҳаммад ҚУРБОН




Ўхшаш мақолалар

Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

Она мушук ва меҳр мўъжизаси

🕔15:48, 26.06.2025 ✔145

Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

Батафсил
Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

🕔15:27, 08.05.2025 ✔206

Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

Батафсил
Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

🕔16:16, 17.04.2025 ✔211

• Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Она мушук ва меҳр  мўъжизаси

    Она мушук ва меҳр мўъжизаси

    Ҳар куни атрофимизда юзлаб, минглаб ҳодисалар содир бўлади. Уларнинг баъзисига шунчаки кўз югуртиб ўтамиз, бошқаларини эса унутиб юборимиз. Бироқ айрим воқеалар борки, юракка муҳрланади, одамни чуқур ўйга солади.

    ✔ 145    🕔 15:48, 26.06.2025
  • Тинчлик қадри  «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Тинчлик қадри «Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...»

    Иккинчи жаҳон урушининг тугаганига 80 йил тўлди. Бу анча узоқ муддат. Бир инсоннинг умридай, эҳтимол ундан ҳам ортиқ. Лекин ўша машъум урушнинг мудҳиш асоратлари ҳали-ҳамон ўчгани йўқ.

    ✔ 206    🕔 15:27, 08.05.2025
  • Оилани  камбағалликдан  эркак  қутқаради

    Оилани камбағалликдан эркак қутқаради

    • Азим Тошкентнинг Олмазор тумани «Юқори Себзор» маҳалласида 83 ёшли, Ўзбекистон халқ устаси Маҳмуджон Мамажонов яшайди. Табаррук ёшда ҳам меҳнат қилишдан бир лаҳза тўхтамаган ҳунармад уста меҳнатга муҳаббати йўқ одамни бой яшашга рағбати йўқ одам, деб ҳисоблайди.

    ✔ 211    🕔 16:16, 17.04.2025
  • Инсоният нуфуси  аслида  қанча?

    Инсоният нуфуси аслида қанча?

    Ерда ҳисобдагидан бир  неча млрд кўпроқ одам  яшаётган бўлиши мумкин

    ✔ 228    🕔 09:10, 10.04.2025
  • САБОҚ

    САБОҚ

    Кунларнинг бирида акам талаба дўстлари билан пахта даласига бориб, ёввойи ўтларни кетмон билан чопиб юришганида олдиларидан учта каттакон тухум чиқиб қолибди. Худди қушнинг уясига ўхшаб кўринибди уларга.

    ✔ 218    🕔 09:24, 07.04.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар