Айрим оилаларда пайдо бўладиган жанжаллар яхшилаб ўйлаб кўрилса, ўта оддий, арзимас сабаблардан келиб чиққан бўлади.
Аёл эрига итоат этишга, розилигини қозонишга буюрилганидек, эр ҳам хотинига эҳсон қилишга, лутф-марҳамат кўрсатишга, унинг айрим ножўя ҳаракатларига сабр қилишга, яхши, тинч-тотув яшаш, едириб-ичириш ва кийдириш каби ҳақларини адо этишга буюрилган.
Аллоҳ таоло айтадики: «Улар билан хушмуомала бўлиб, тинч-тотув яшанглар» (Нисо, 19).
Эр хотиннинг қариндошларини, хотин ҳам эрнинг қариндошларини ҳурмат ва иззат қилиб, хуш муомалада бўлмоғи лозим. Хотинни ўз оиласидан ажратиб бўлмаслигини эр билиши даркор. Чунки хотини ўз оиласи билан кўп вақт яшаган ва оиласига ҳам қизи азиз фарзанд. Эркак заифасининг оиласини ёмон кўришини шариат мезони тарозисига қўйиб кўрсин. Агар уларни дунёвий сабабдан ёмон кўрса, тавба қилсин. Зеро, дунё бир-биримизни ёмон кўришимизга арзимайди. Агар шариатга тўғри келмайдиган иш юзасидан ёмон кўраётган бўлса, уларга инсоф беришини сўраб Аллоҳга дуо қилсин. Лекин ёмон кўришини очиқ айтиб, хафа қилмасин. Акс ҳолда, хотиннинг ғазаби қайнаб, «эримнинг олдида яқинларимнинг қадри йўқ», деган фикрга келиб қолади.
Аввало, Аллоҳ учун, сўнгра хотинингизни яхши кўрганингиз учун унинг оиласини ҳам яхши кўришингиз керак.
Хотин киши Аллоҳ таоло эрига берган насибага рози бўлиши ва унга инжиқлик қилмаслиги керак.
Аёл киши эри топган ризққа шукр қилиб, қаноат қилиши, эрининг бу йўлдаги машаққатларини қадрлаши, ҳаром касбга ўтишидан қўрқиб, ундан ҳожатдан ортиғини талаб қилмаслиги даркор. Балки, эрини ҳам қаноатга ундаб, ҳаром йўллардан огоҳлантириши зарур. Ўтган солиҳ зотларнинг аёллари ўз эрларига шундай дер эканлар: «Ҳаром касбдан сақланинг! Биз очлик ва қийинчиликка чидаймиз, аммо дўзах оловига чидай олмаймиз».
Афсуски, баъзи аёллар қайсидир бир эркакнинг ўз хотинига сарфлаган нарсаларини мисол қилиб, эрларидан худди шундай таъминот талаб қиладилар. Ҳолбуки, инсон ўзидан юқоридагига эмас, ўзидан пастроқдагиларга қараши айни ҳикматдир. Ана шунда инсон ўзининг қанчалар кўп неъмат ичида эканлигини ҳис қилиб, шукр қилишни бошлайди.
Муҳсин МУҲАММАД
тайёрлади.
Фақат оила эмас, ҳаёт қуришга ёшлар тайёрми?
🕔07:32, 04.08.2025
✔126
Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, глобаллашув, рақамлашув, урф-одат ва анъаналарнинг трансформацияси ҳамда ёшлар онгида шаклланаётган янги қадриятлар фонида оила институтининг мустаҳкамлиги масаласи янада долзарб аҳамият касб этмоқда.
Батафсил
Фаровонлик нима?
🕔12:10, 15.05.2025
✔184
Унинг мезони эрталабки бадантарбия, кун бўйи саломат юриш, кам овқатланишга одатланиш, оила билан саёҳатга чиқиш, китоб мутолаа қилиш, кутубхонага бориш, дорихона-ю шифохонага мурожаат қилмаслик, тўй-маъракаларни камхарж ўтказиш кабилар билан ўлчанса ажабмас.
Батафсил
Тарғибот юқори даражада, лекин зўравонлик икки баробар ошган
🕔15:59, 12.12.2024
✔371
Зўравонликка учраганлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ташкил этилган ишонч телефонига қилинган мурожаатлар сони ноябрь ойида октябрга нисбатан икки баробар ошгани қайд этилди.
Батафсил