Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилТошкент давлат юридик университети Ғафур Ғулом номидаги махсус стипендия ҳамда кўркак нишонини таъсис этди, дея хабар берди университет жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.
Мана шу орқали атоқли адиб ижодини кенг тарғиб қилиш мақсад қилинган. Университет Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Шерзод Пўлатовнинг айтишича, йил давомида Ғафур Ғулом ижоди билан боғлиқ китоб ярмаркалари, янги асарлар тақдимотлари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши, турли танловлар, фестиваллар, викториналар ўтказиш, адиб яшаган манзилларга илмий-маърифий экспедициялар уюштириш режалаштирилган.
– Ғафур Ғулом уй-музейини оталиққа оляпмиз, – дея қўшимча қилди Ш.Пўлатов. – Тез орада университетда Ғафур Ғулом хонаси ташкил қилиниб, суюкли шоир ва ёзувчимизнинг ҳаёт йўли акс этган экспозиция билан бойитилади. Махсус сайтни ишга туширдик. Адиблар боғи мажмуасидаги Ғафур Ғулом ҳайкалини обод этиш масъулиятини ҳам зиммамизга олганмиз.
Ғафур Ғулом номидаги махсус стипендияга ҳар бир факультетдан бир нафардан талаба сазовор бўлиши мумкин. Номзодлар ўқиш ва ижодда фаол, китобхонлик тарғиботига муносиб ҳисса қўшаётган ёш ижодкорлар орасидан танлаб олинади. Стипендияни қўлга киритиш учун улар тест синовидан ўтиши керак. Ғафур Ғулом номидаги кўкрак нишони билан нафақат ижодкор талабалар, балки илму маърифатга ошно ўқитувчиларни ҳам тақдирлаш кўзда тутилган. Ғолибларга бир марталик пул мукофоти ҳам тақдим этилади.
Жорий ўқув йилидан Тошкент давлат юридик университетида таълим олаётган бадиий ҳаваскор ёшлар танлов асосида «Илҳом» мукофотига ҳам тавсия этилади.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил