Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ПУЛИНИ ТЎЛАНГ, ГУЛИСТОНДА САЙР ҚИЛАСИЗ

ёхуд яқинда ҳаво учун ҳам пул ундиришмаса бўлгани

Марказий боққа етиб борсак, кириш дарвозаси олдида икки йигит келганлардан пул олиб киритяпти. Ҳайрон бўлдик, чунки шу вақтгача бу жой ҳеч қачон пулли бўлмаган-да.

ПУЛИНИ ТЎЛАНГ, ГУЛИСТОНДА  САЙР ҚИЛАСИЗ

Боғ дарвозаси томон юришимиз билан ҳалиги йигитлар тўхтатди. Ҳайрон бўлганимизни кўриб: «Олдин бепул эди, энди пул тўлаб кирасиз» – дейди. Жахлим чиқиб, нега энди пулли бўлади, кимдан чиқди бундай бўлмағур ғоя, дея дарвозабон йигитни сўроққа тутдим. Улар эса елка қисишди: «Биз билмаймиз, таъмирдан чиққач ҳокимиятдан шундай буйруқ бўлди-да…»

Ноилож қайтиб кетдик. Атрофни айлансак, марказий боғнинг ҳар доим очиқ турадиган орқа томондаги дарвозаси ҳам ёпиқ, гир айлантириб, тўсиқлар қилинган, дарвозалар олдига одам қў­йилиб боққа кириш нархлари ёзилган пештахалар осилган.

Яна бир воқеа: адашмасам, мустақиллик байрамидан уч-тўрт кун олдин эди. Кечқурун жиянларимни олиб, Гулистон шаҳридаги «Юрт байроғи» боғига қараб йўл олдик. Узоқдан чироқлар ёғдуси, ҳар хил тусга кириб отилаётган фаввораларни, чиройли ҳайкалларни кўриб тўрт ёшли жияним ўзида йўқ хурсанд эди. Мен эса ҳозир ёнига бориб томоша қиламиз, деб уларни қизиқтирардим. Аммо хиёбонга қадам ташлаган эдимки, узоқдан бир ички ишлар ходими бақирганча югуриб келди. «Нима қиляпсизлар, кетинглар бу ердан, кириш мумкин эмас», – дейди. Жиянимга қарасам кўзи боғдаги туялар ҳайкалида. Мен ҳайрон бўлиб «Нега энди кетар эканмиз? Биз шу ерда турамиз, боғни айлангани келдик», дедим. Ички ишлар ходими эса «Ҳозир ҳоким кабинетларида, ойнадан қараса боғ кўриниб туради, одамларни айланиб юрганини кўриб қолсалар, бизга гап тегади», – деса бўладими. Атрофда биздан ташқари нуроний онахонлар, ёш болалар, кечки салқинда айлангани чиққан кўпчилик бор эди. Улар учун бу одатий ҳол шекилли нуронийлардан бири «катталар»га инсоф тилаганча ортга қараб кетди.

Шу ўринда савол. Нима учун Сирдарёда истироҳат боғлари, хиёбонлар, халқ дам олиш масканларига кириш пулли қилиб қўйилган? Мисол учун Тошкент шаҳридаги «Миллий боғ», «Ғафур Ғулом» номидаги истироҳат боғи, Бобур номидаги боғ, ҳаттоки «Тошкент cити»га ҳам кириш мутлақо бепул. Одамлар хоҳлагунча айланиб юришибди. Гулистон марказий боғига кириб шунчаки айланиб юришингиз учун ҳам пул тўлашингиз керак. Нима, Гулистонда сайр қилишнинг ўзига хос устунлиги борми ёки ҳокимият бюджети одамларнинг шу минг-икки минг сўмига қараб қолганми?

Ажабланарли томони, Гулистон марказий боғининг «нархномаси»да кириш ёш болаларга (7 ёшдан 14 ёшгача) 500 сўм, 14 ёш ва ундан катталарга эса 1000 сўм экани ёзилган. Мабодо «халқ учун қурилган» бу масканга байрам тадбирлари вақтида, Янги йил арафасида, Мустақиллик байрамида, Наврўзда, Конституция кунида ва ҳоказо байрамларда савдо дўкони ўрнатмоқчи бўлсангиз энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида пул тўлашингизга тўғри келади.

Яна бир қизиқ ҳолат. Англашимча, байрамлар вақтида боққа қўлингизда фотоаппарат билан кирмоқчи бўлсангиз энг кам иш ҳақининг 0,5 фоизида ҳақ тўлаш керак экан...

Билмадим, баъзи уддабурон «каттакон»лар яқинда одамлардан нафас олаётган ҳаволари учун ҳам пул ундиришни жорий этишмаса бўлгани.

Азизбек АБДУМАЛИКОВ




Ўхшаш мақолалар

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга  узлуксиз  етиб  бориши  керак

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак

🕔15:22, 23.07.2026 ✔19

Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.

Батафсил
Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔71

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔306

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар