Бола тарбиясидаги чегара қаерда?
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилҲали қилинмаган, ҳали заррача бир нафи ёки зарари кўринмаган ишга бунчалик жиққа мушт бўлишнинг нима кераги бор? Сўнгги вақтларда «қуруқ ваъда»нинг ўзини ёқалашиб муҳокама қилишга ўтиб кетяпмиз. Тўрт кундан сўнг бу ҳамманинг эсидан чиқади, катта эҳтимол билан улкан муҳокамалар марказида бўлган ўша иш ҳам қуруқ гаплигича қолиб кетади ёки бошқа мақсадлар кўзланган бўлади.
Битта мисол. Олдинроқ хорижга ишга жўнатадиган агентлик фаолиятидаги коррупцион ҳолатлар, адолатсизликлар роса танқид қилинди. Аслида ҳам ҳақиқатда шундай эди ўша ташкилот фаолияти. Бунинг ечими сифатида эса хорижга ишга жўнатиш ҳуқуқини хусусий фирмаларга бериш кераклиги айтилди. Энг оқилона ечим сифатида роса «ҳайп» қилинганди ўшанда. Оқибат нима бўлди? Ўша хусусий фирмалар қанча одамни ишга жўнатганини билмайман, аммо минглаб одамларни миллиардлаб пулга чув туширди. Бу ҳали аниқлангани, аниқланмагани яна қанча?
Бунга ўхшаган мисоллар кўп. Автомашинани кредиту лизингга беришда ҳам шундай ўйинлар бўлди. Одамларнинг автомашинага юқори талабидан устамонлик билан фойдаланишди. Сунъий навбатлар, «шапка»лар... Бўлиб тўлашга автомашина олиб беришни ваъда қиладиган фирмаларнинг кўпайиб кетиши...
Хуллас, одамлар ҳаётидаги маълум бир муаммо ечимига, бирор эҳтиёжни қоплашга қаратилган «эзгу ишлар»дан чўчиб ҳам қолдик. Шу боис ҳам пиар учун йўқ нарсани муҳокамага ташлаб арзон очко олишдан кўра, унинг бирор амалий натижаси кўрингандан кейин айтишга ўтиш вақти келмадимикан?
Ҳарқалай, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг оқсочларни ўқитиб тайёрлаш ҳақидаги гапларидан кейин тўхтамаётган муҳокамаларни кўриб шу фикрлар хаёлимдан кечди.
Жамиятдаги битта муаммо ечими фонида яна ўнта муаммо келиб чиқмаслиги учун ҳам етти ўлчаб бир кесиш керак. Қош қўяман деб кўз чиқариш ярамайди. Акс ҳолда муаммоларнинг бу тарздаги популистик ечими мамлакат учун ҳам, халқимиз учун ҳам қимматга тушаверади.
Ogoh.uz
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилТобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.
БатафсилМустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.
Батафсил