Тозалик масъулиятдан бошланади
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
Батафсил2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан жами 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан эса уларнинг берилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди. Шунга қарамасдан маҳалла идораларида турли «справка»ларни талаб этилиши қанчалар ўринли?
Ушбу савол билан ЎзА мухбири Адлия вазирлиги ходимларига мурожаат қилди.
Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Тожиевнинг сўзларига кўра, маҳалла идораларида ёрдам пули учун 14 хил маълумотнома сўралиши қонунга зид ишдир.
«Маҳалла идоралари ёки ўзини ўзи бошқариш органидан ортиқча маълумотномалар талаб қилиниши ҳоллари кузатилмоқда. Бизда аслида ким ёрдам пулига муҳтож экани аниқ, кўпчилик ўзининг муҳтож қўшнисини яхши билади. Одатда, ёрдам пулини ажратиш бўйича махсус комиссия тузилади. Махсус комиссиянинг вазифаси ажратилаётган ёрдам пулини муносиб фуқарога беришни таъминлашдан иборат. Комиссия ўзи ҳужжатларни ўрганиши ва тўплаши лозим.
Даромади борми ёки йўқми комиссиянинг ўзи аниқлаши лозим. Аммо, ҳамма маҳаллада ҳам шундай эмас. Яқинда ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ёрдам пулларини ажратиш вазифаси юклатилган.
Ўйлайманки, янги вазирлик бундай камчиликларга йўл қўймайди. Қатор маълумотномалар тўплашни фуқаро зиммасига юкламайди. Бу фақатгина айрим маҳалла идораларининг шахсий ташаббуси бўлиши мумкин. Агар, шундай алоҳида ҳолат бўладиган бўлса, фуқаролар Адлия вазирлигининг ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкин. Бунинг учун тегишли жавобгарликлар бор. Комиссия ўзининг вазифасини инсофсизларча фуқароларга юклаши тўғри эмас. Бу ҳолда юқорида айтганимиздек тегишли идораларга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳам мурожаат қилиш мумкин», дея жавоб берди Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Тожиев.
Шунингдек, ногиронлиги бор фуқаролардан ногиронлик нафақасини олиш учун ўндан ортиқ маълумотномалар тўплашни талаб қилиш ҳам Адлия вазирлиги масъул ходими Анвар Аҳмедовнинг фикрича, қонунга зид ишдир. Фуқаронинг ногиронлигини тасдиқловчи ва бошқа тегишли маълумотномалар махсус комиссия аъзолари томонидан тўпланиши шарт. Бу борада ҳуқуқбузарликка дуч келган фуқародан Адлия вазирлиги ишонч телефонларига мурожаат қилиш сўралади.
Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.
БатафсилДунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.
БатафсилБолалар тарбияланадиган масканда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.
Батафсил