Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

СОҚОВ ВА ДУДУҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙ ДЕСАНГИЗ...

Академик лицейда ўқирдим. Лицейимиз директори ташаббуси билан «Бир ҳафтада бир китоб» лойиҳаси ташкил этилган эди. Лойиҳага кўра ҳар бир ўқувчи бир ҳафтада биттадан бадиий китобни мутолаа қилиши ва таассуротларини туман газетасига ёзиш топшириғи берилган. Танлов ғолиблари тақдирланадиган бўлди.
 

СОҚОВ ВА ДУДУҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙ ДЕСАНГИЗ...

Танловда катта қизиқиш билан қатнашган эдим ўшанда. Азбаройи совға илинжида эмас, балки кўпроқ китоб ўқишга бўлган қизиқиш эди бу. Худойберди Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» ва Чингиз Айтматовнинг «Асрга татигулик кун» романларини тугатиб, фикрларимни газетага ёзганман. Кўп ўтмай газетада «Бир ҳафталик мутолаа завқи» деган сарлавҳа билан илк мақолам чиққан ўшанда.
Яқинда Чингиз Айтматовнинг «Қулаётган тоғлар» романини ўқиб тугатдим. Асарда ёзувчи бозор иқтисодиётига ўтаётган, шиддат билан глобаллашув жараёнларига кириб бораётган ҳозирги дунё­нинг маънавий-иқтисодий муаммоларини Қирғизистон, Марказий Осиё воқеалари, одамлар тақдири, турмуши, уларнинг онгида рўй бераётган кескин, оғриқли ўзгаришларга чамбарчас ҳолда (асар қаҳрамонлари Арсен Саманчин, Элес, Ойдана, Тоштанафғон каби қаҳрамонлар мисолида) ёритади. Табиат, жамият, инсон тақдирида юз бераётган ранг-баранг ҳодисаларни бутун фожеалари билан бирга яхлит тасвирлайди.
Гарчанд асар бундан йигирма йиллар олдин ёзилган бўлса-да, унда бугунги кун воқеликлари, фожиалари хусусан журналист тимсолини (асар бош қаҳрамони Арсен Саманчин образи орқали) тас­вирлайди.
Бўлажак журналист сифатида ўзимга хулосалар олдим. Журналистга берган аччиқ, аммо ҳаққоний тавсифини бот-бот ўқиб ўйга толдим. Журналистнинг жамиятдаги ўрни, айрим раҳбарларнинг уларга нисбатан муносабатини гўёки ёзувчи башорат қилиб кетгандек. Асарни тугатгандан кейин Чингиз Айтматов даҳосига яна бир бор тан бердим.
Китоб ҳақида ҳар қанча гапириш, унинг сифатларини соатлаб мақташ мумкин. Сабаби, яқин дўст, сирдош, зарур ҳамроҳ бўлган китоб, инсоният тарихида кашф этилган ихтироларнинг энг буюги, қадрлисидир. Замонлар ўтсада, ўз ўрнини ҳеч нимага бўшатиб бермай келаётган мўъжизадир. Айниқса болаликданоқ китоб­га меҳр қўйган болаларнинг жамиятда ўз ўрни, одамлар орасида обрў-эътибори ўзгача бўлади. Миллий ўзликни англаш, ёшларимизда юксак маънавиятни шакллантириш, уларни эзгу фазилатлар соҳиби этиб тарбиялашда китобнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Лицейимиз кутубхонаси эшиги олдидаги баннерда машҳур педагог 
В.Сухомлинскийнинг шундай фикрлари ёзиб қўйилган эди: «Китоб – бу қудратли қурол. У бўлмаганида мен соқов ва дудуқ бўлиб қолар эдим...». Қанча кўпроқ китоб ўқиганим сари, ўша фикрлар нақадар ҳақиқат эканини тобора анг­лаяпман.

Ислом АСИЛБЕКОВ,
ЎзЖОКУ талабаси




Ўхшаш мақолалар

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

🕔10:54, 11.09.2025 ✔95

«Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

Шавкат МИРЗИЁЕВ

Батафсил
«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

«Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

🕔11:20, 29.05.2025 ✔249

Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

Батафсил
Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

🕔12:13, 24.04.2025 ✔291

Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам  билимли авлодга боғлиқ

    Мамлакат келажаги ҳам, иқтисодиёт ривожи ҳам билимли авлодга боғлиқ

    «Мени ташвишга солаётган масала – ёшларимизни касб-ҳунарли қилиб, доимий даромад топиши учун шароит яратиш. Агар буни тўғри йўлга қўйсак, маҳаллада камбағал ва ишсиз қолмайди».

    Шавкат МИРЗИЁЕВ

    ✔ 95    🕔 10:54, 11.09.2025
  • «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    «Чинакам мутолаа инсон онги ва келажагини ўзгартиради»

    Китоб ўқимаган, китоб­га ошно бўлмаган бола – бугунги ахборот асрида, билим ва технологиялар даврида «замонавий қул»га айланади. Мактаб кутубхоналарининг бой бўлиши, ўқувчи-ёшларнинг чинакам китоб мутолаасига одатланиши ана шундай улкан муаммога қарши муносиб ечим бўлиши шубҳасиз.

    ✔ 249    🕔 11:20, 29.05.2025
  • Китоб –  ҳаётингизни  абадий  ёритувчи маёқ

    Китоб – ҳаётингизни абадий ёритувчи маёқ

    Юртимиз бўйлаб V республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди

    ✔ 291    🕔 12:13, 24.04.2025
  • Китоб –  озодлик  сари йўл

    Китоб – озодлик сари йўл

    Жиноий жазолар нафақат жазолаш, балки шахсни тузатиш ва жамиятга қайта мослашиш жараёни сифатида ҳам қаралиши керак. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилишида муҳокама қилинган янги қонун лойиҳаси айнан шу тамойилга асосланган. Унга кўра, маҳкумлар ўз устида ишласа, хусусан, китоб ўқиб, имтиҳон топширса, жазо муддати қисқартирилади.

    ✔ 395    🕔 15:24, 14.03.2025
  • Мутолаа  хўжакўрсинга бўлса...

    Мутолаа хўжакўрсинга бўлса...

    «Боболаримиз китоб топишга қийналар эдилар: ҳозир эса биз китоб танлашга қийналамиз. Мутолаа учун жуда зийрак бўлмоқ керак».

    ✔ 369    🕔 15:53, 10.01.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар