«Катта йигирмалик» давлатларига таъсир қиладими?
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш навбатдаги дам олиш кунларига мўлжалланган G20 - «Катта йигирмалик» мамлакатлари етакчилари виртуал саммити иштирокчиларига жаҳон иқтисодиётини сақлаб қолишларини сўраб, ёзма мурожаат йўллади, дея хабар берди ЎзА.
Ушбу чақириқ-мактубда жаҳоннинг энг қудратли давлатлари раҳбарларидан ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлаш, глобал инқирозга юз келмаслик чораларини кўриш ва Барқарор ривожланиш мақсадлари шартларини бажариш сўралган. Бу ҳақда БМТ янгиликлари сайти хабар берди.
БМТ Бош котибининг фикрича, «глобал рецессия глобал депрессияга айланиб кетмаслиги» учун лозим бўлган барча кескин чора-тадбирлар кўрилиши шарт. Шунингдек, мурожаатда Гутерриш, айниқса, ҳозир пандемия туфайли юзага келган фавқулодда ҳолатни енгиб ўтиш учун етакчи арбоблар кучларни бирлаштириши, ҳамкорликда иқтисодиётни барқарорлаштириши зарурлигини таъкидлаган. «Йигирмалик гуруҳи» – юқори тараққиётга, ривожланган иқтисодиётга эга давлатлар ҳукуматлари ва марказий банклари раҳбарлари клуби. Тузилмага аъзо давлатлар биргаликда жаҳон ялпи миллий маҳсулотининг 85 фоизини, ер юзидаги савдо айланмасининг 75 фоизини таъминлаб беради.
Мактубда инқироз ҳолатидан чиқиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Кун тартиби ва Иқлим бўйича Париж битимини инобатга олган ҳолда олиб борилиши лозимлиги ҳам қайд этилган.
Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?
🕔13:23, 20.07.2026
✔31
Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.
Батафсил
Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда
🕔13:17, 20.07.2026
✔29
Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.
Батафсил
Кактусдан яратилган эко-пластик
🕔11:22, 30.06.2026
✔87
Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.
Батафсил