Етти кун      Бош саҳифа

ТОШКЕНТДАГИ  КРИМИНОГЕН  ВАЗИЯТ талаб даражасида эмас

Ҳудудда уюшган жиноятчилик ҳолатлари учраб турибди. Айниқса, Чилонзор туманида жиноят содир этиш ҳолатлари икки бараварга кўпайган. Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида айнан шу масалаларга бағишланган мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишида бу алоҳида қайд этилди.

Мамлакат пойтахти унинг кўзгуси ҳисобланади. Келадиган сайёҳлар, халқаро ҳамжамият вакиллари шу ердаги вазиятга қараб мамлакатга баҳо беради.

Шу сабабдан пойтахт ҳар жиҳатдан намунали бўлиши,  хусусан, тинч ва осойишталик сақланиши, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев раислигида ўтган йиғилишда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов, Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Чилонзор тумани сектор раҳбарлари иштирок этди.

Айрим раҳбарларнинг, масъулларнинг бепарволик ва лоқайдликка берилгани оқибатида сўнгги вақтларда Тошкент шаҳрида уюшган жиноятчилик ҳолатлари учраётгани танқид остига олинди. Таъкидландики, Тошкент шаҳри бўйича олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони бошқа вилоятларга нисбатан энг кўп, яъни ҳар 100 минг аҳолига 138 тадан тўғри келган бир вақтда, Чилонзор туманида бу кўрсаткич шаҳар кўрсаткичидан қарийб икки бараварга кўп бўлиб, 246 тани ташкил этган.

Пандемия сабабли жорий этилган карантин муносабати билан ҳаракатланиш бир мунча чекланиб, назорат тадбирлари кучайтирилган бир шароитда Чилонзор туманида бунинг акси бўлган. Криминоген вазиятнинг бундай аянчли ҳолатга келгани туман масъулларининг ўз ишига ўта лоқайд ва юзаки муносабатда бўлганлигидан далолат беради.

Оқибатда тумандаги вазият барқарорлиги ва аҳоли хотиржамлигига жиддий салбий таъсир қиладиган мудҳиш жиноятлар, жумладан, қасддан одам ўлдириш, фирибгарлик, ўғрилик, безорилик жиноятлари ҳамда аёллар ва ишламайдиганлар томонидан содир этилган жиноятлар кескин ошган. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш, босқинчилик, талончилик ҳамда рецидив ва гуруҳлар томонидан содир этилган жиноятлар кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда.

Йиғилишда ҳуқуқбузарликлар таҳлили, содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва кўрсаткичлари, қидирувдаги шахслар, очилмаган жиноятлар, уларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар тумандаги ҳар бир ҳудуд, шунингдек, аёллар, вояга етмаганлар, ёшлар ва бошқа тоифадаги фуқаролар ке симида танқидий кўриб чиқилди ва атрофлича муҳокама қилинди, дея хабар берди ЎзА.




Ўхшаш мақолалар

Тозалик масъулиятдан бошланади

Тозалик масъулиятдан бошланади

🕔15:12, 23.07.2026 ✔92

Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

Батафсил
Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔99

Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

Батафсил
Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

🕔15:11, 23.07.2026 ✔94

Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тозалик масъулиятдан бошланади

    Тозалик масъулиятдан бошланади

    Саноат ҳудуди деганда кўпинча фақат иш жараёни ва шовқин кўз олдимизга келади. Аммо атроф-муҳитнинг софлиги айнан шундай ҳудудлардан бошланиши, бу ерда ҳам санитария ва экологик тартиб устувор бўлиши лозим.

    ✔ 92    🕔 15:12, 23.07.2026
  • Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Жиззахда 120 дан ортиқ ёшлар «плогинг»да бирлашди

    Дунёда тобора оммалашиб бораётган «плогинг» – шунчаки спорт ёки оддий тозалик тадбири эмас. Бу саломатлик учун югуриш билан бирга атроф-муҳитга бефарқ бўлмаслик, ҳар бир одимда она табиатга меҳр ва масъулият кўрсатиш демакдир.

    ✔ 99    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат аралашуви билан  боғчага сув келди

    Депутат аралашуви билан боғчага сув келди

    Болалар тарбияланадиган мас­канда тоза ичимлик сувнинг узлуксиз бўлиши жигаргўшаларимиз саломатлиги учун энг бирламчи ва ҳаётий заруратдир.

    ✔ 94    🕔 15:11, 23.07.2026
  • Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Депутат қурилиш ишларини ўрганди

    Экологик партиядан Бойсун туман Кенгаши депутати Б.Шукуров ўз сайлов округида амалга оширилаётган қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

    ✔ 85    🕔 13:27, 20.07.2026
  • Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    Жамоатчилик экология назоратчиси бўлишни истайсизми?

    18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бош­қармаларига ёки info@eco.gov.uz электрон почта манзили орқали ариза топшириб, жамоатчилик экология назоратчиси бўлишлари мумкин.

    ✔ 86    🕔 13:20, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар